Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ва Фарзанд

00:00 / 13.12.2011 | eski savollar | 663
Ҳурматли Одина устоз!Сиздан яна бир масала ҳусусида савол бермоқчиман.Мен чэт элда оилам билан яшайман (хо'жайиним,қизалог'им).Хо'жайиним ишлайдилар,уйда 13 ойлик қизалог'им билан қоламан.Намоз пайтлари қизим йиглаб қолмаслиги учун ёнимга о'тказиб қуяман,ёш бола булганлиги сабабли атрофимда яланиб,о'йнаб юради.Базида йиглаб қолмаслиги учун ко'зи менга тушганда намозни ичида унга табассум қиламан,ёки тшаҳҳуд пайтида қучогимга о'тириб олса о'пиб қояман,қучоқлайман.Ба'зан оёгимга осилиб олиб йиглайди шу вазиятда о'тириб олиб намозни давом эттиришга тогри кепқолади.Фарзандимга ута эркинлик бериб юбормаяппанмикин деб уйланиб ҳам қоламану,лекин у ҳали жудаям кичкина эканлигини инобатга олиб шунадай қилиб муроса қиллишга мажбур буламан.Шу нарсалар намозимни бузадими ёки ноқис қилиб қоядими?Намоз пайтида болани қай даражда эркалш мумкин.Пайг'амбаримиз ко'тариб олганлиги ҳақида малумотга эгаман.Бошқа юқоридаги ҳолатлар ортиқча ҳаракат ҳисобланадими?Жавобингиз учун раҳмат,Оллоҳ сиздан рози булсин!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

албатта фарзандингиз кўз ўнгида ибодатларингизни адо этишингиз яхши. фарзандингизни ёшлик чоғидан ибодатни кўриб ўсиши жуда ҳам мақсадга мувофиқ. лекин намоз улуғ ибодат, Аллоҳ ила мулоқот, шундай пайтда имкон қадар хушуъ ила қалбнинг ҳозир бўлмоғи даркор. намоз кўп амал ила бузилиб қолиши мумкин. табассум намозни бузмайди, лекин ҳаёлингиз қизингизга кетади. тиззангизга ўтириши мумкин. лекин қучоқлаб ўпманг. буни намоздан кейин қилсангиз ҳам бўлади. йиғласа, тик туриш фарз бўлган ерда, ўтириб олманг. чунки ўтиришга фақатгина ҳеч иложи бўлмаганда рухсат берилади. расул алайҳиссалом набираларини намоз ичида кўтарганлари ривоят қилинган. шунга кўра йиғлаганида кўтарсангиз бўлади. валлоҳу Аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat