Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Евангэлийэ - Қуръондаги Инжилми?

10:36 / 15.06.2013 | MuhammadUmar | 3844

"Библия"да Исо (а. с. ) ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилувчи тўртта китобни русчада "Евангелие" дейишар екан. (Инглизча ‘Евангел‘ [Ивенжл] - хушхабар). Қарасам, талаффузи "Инжил"га жуда яқин. Кейин "Аллоҳ Исога Инжилни нозил қилдик деганда унинг шогирдлари ёзиб қолдиришини тақдир қилдик дейишни ирода қилган еканда. " деб ўйладим Таассуфки, Моида сурасида ". . . ва биз сенга Таврот ва Инжилни таълим бердик. " деган оятни ўқиб қолдим. Исо қайси Инжилни таълим олганлар?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ийсо алайҳиссаломга берилган инжил йўқ, ҳозирги инжилларни кейинроқ турли одамлар ёзишган.

Инжиллар Ҳақида

 

Биз, мусулмонлар Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга Инжил нозил қилганига иймон келтирамиз. Бусиз иймонимиз бутун бўлмайди.

Лекин ўша илоҳий китобнинг асли ҳозир йўқ.

Чунки Ийсо алайҳиссаломнинг вақтларида Инжил китоб шаклида бўлмаган. Ҳеч ким ҳеч нарсани ёзмаган. У зотдан кейин баъзи кишилар ўзлари китоб ёзиб, «Мана шу инжил, менга ваҳий қилинди, мен ёзиб олдим», деб чиқдилар. Аста-секин уларнинг сони кўпайиб бораверди. Уларнинг ҳар бири ўзининг инжили ҳақ эканлигини даъво қилар эди. Орада гап-сўз, олди-қочди кўпайди, ихтилофлар кучайди.

Шунда император Константин милодий 325 санада Ниқияда (Nicеa) катта мажлис чақирди. Бу мажлисда икки минг қирқ саккизта патриарх қатнашган. Сўнгра турли жамоалардан икки мингдан ортиқ руҳоний ўнлаб инжилларни кўтариб келдилар. Император мажлис аҳли олдига мавжуд инжиллардан энг ишончлисини танлаб олиш вазифасини қўйди. Улар узоқ тортишувлардан кейин тўрт дона инжилни танладилар.

Ҳозирда насоролар эътиқод ва амал қиладиган инжиллар ана ўша тўрт инжилдир.

Мутто инжили.

Бу инжил энг қадимги инжил ҳисобланади. У Ийсо алайҳиссаломдан тўрт йил кейин ёзилган бўлиб, у иброний тилда эди. Аммо ўша асл ҳам йўқ. Ҳозир бори ўшанинг таржимасидир. Лекин таржимон ҳам, у қайси матндан таржима қилгани ҳам ҳозиргача маълум эмас.

Бунинг устига, муаллиф Мутто Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаворийларидан эмас эди. Кейинроқ уни хоин Яҳузонинг ўрнига сайлаган эдилар.

Маркос инжили.

Бу инжил юнон тилида Ийсо алайҳиссаломдан йигирма уч йил кейин ёзилгани аниқ. Аммо уни ким ёзганлиги аниқ эмас. Баъзи насоролар «Уни Пётр ёзган», дейдилар. Бошқалари эса «Уни Пётрнинг ўлимидан кейин Маркос ёзган», дейдилар.

Бу инжилни нима дейиш мумкин? Йигирма уч йилдан сўнг, Масиҳ алайҳиссалом гапирмаган тилда ёзилган, ким ёзгани аниқ бўлмаган китоб муқаддас китоб бўла оладими?

Лука инжили.

Бу китоб Масиҳ алайҳиссаломдан йигирма йил кейин ёзилган. Лука у зотнинг шогирдларидан эмас. У Полнинг шогирди. Унинг устози ҳам Ийсо алайҳиссаломни кўрган эмас. Бунинг устига, Пол насороликка душман бўлган яҳудийлардан экан. Шунинг учун ҳийла билан насороликка қарши кўп бузғунчиликлар қилган экан.

Юҳанно инжили.

Бу инжил Ийсо алайҳиссаломдан ўттиз икки йил кейин ёзилган. Баъзи насоро тоифалари «Уни Ийсо алайҳиссаломнинг шогирдларидан бири Юҳанно ибн Забдий ёзган», дейдилар.

Беш юзта таниқли насоро олимлари иштирокида ёзилган Британия энтсиклопедияси бу китобни қалбаки китоб, деган экан. Изоҳнинг ҳожати бўлмаса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat