Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ният

18:16 / 15 январь | Odilbek | 332

Ассалому алайкум! “Олимларнинг ҳатто “ҳасана” деганлари бидъатларга диққат билан қаралса, улар суннатни йўқ қилаётганини кўради киши. Масалан, олимлар, намозда қалбда (кўнгилда) ният этиш билан бирга тилда ҳам ниятни сўзлашни мустаҳаб, деганлардир. Ваҳоланки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларининг, асҳоби киром ва тобийни изомнинг (раҳматуллоҳи таоло алайҳим ажмайн) тилда сўзлар билан ният этганлари қувватли ёки заиф хабарлар орқали ҳам бизгача етишиб келмагандир. Улар иқомат ўқилганиданоқ дарҳол “Аллоҳу акбар” дейишиб намозга турардилар. Шу сабабдан тил билан ният қилиш бидъат бўлади. Ана шу бидъатга ҳасана деганлардир. Холбуки, менинг тушунишимча бу бидъатдир. Бу бидъат фақатгина суннатни эмас, фарзни ҳам йўқотиб юбормоқдадир. Чунки тил билан ният қилиш жоиз бўлгани учун кўпчилик, қалбдан ният қилмаётганларидан қўрқмай қўйдилар. Шундай қилиб, намознинг фарзларидан бири бўлган қалбда ният қилиш бажарилмаяпти. Демак, бу фарз йўқ бўлмоқда, яъни намоз қабул бўлмаяпти. Шу каби яна қанчалар бидъатлар, ислоҳотлар, қайси тарафдан қарасангиз ҳам суннатдан кўпроқ нарсаларга бориб тақалмоқда. Ана шу кўплик (кўпроқлик), суннатни ўзгартириш бўлади. Ўзгартириш эса, аслини йўқотиш демакдир …”. Ушбу матнда намозга тилда ният қилиш "бидъат" дейилмоқда, шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илтимос, қандай қилиб бўлса ҳам одамларни намозга чақирайлик, намозни бузадиган амаллари бўлса тўғрилашга ҳаракат қилайлик, қолгани тўғрисидаги бахс мунозарани бас қилайлик. Имкон қадар бенамозлар, фисқи фужурга берилганлар, ҳаром билан ҳалолни ажратмаётганларни қандай қилиб тўғри йўлга бошлаш ҳақида қайғурайлик. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat