Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалбдан кечира олмаслик

11:11 / 20.07.2015 | Farrux Aliev | 1146

Ассалому алайкум! Бир йил аввал бир киши менинг 1 миллион сўмдан ортиқроқ пулимни алдаб олган эди. Унинг алдаганини кейинчалик билиб қолдим ва унда жуда кеч эди. Қайтариб олишдан умид йўқ. Чунки унинг ўта пасткашлигини биламан. Ўйласам ҳозир ҳам асабим бузилади. Уни кўп дуоибад қиламан. Чунки у пулларни дадам ҳалол ишлаб топгандилар. 2 ойлар аввал нимадандир қаттиқ ҳаяжонланганимда, уни ҳолис Аллоҳ учун кечирдим, зора менинг ҳам гуноҳларим кечирилса, дедим ва ўйламай юрдим. Лекин вақт ўтиб барибир чин қалбимдан кечира олмаганимни тушундим. Табиатан кечиримли инсон бўлсамда, лекин уни қанча уринмай кечира олмаяпман. У гапларни ҳаяжон таъсирида айтган бўлсам керак. Қиёматда ҳисоб китоб бўлади, деган умиддаман. Лекин ўшанда кечирдим, деб қўйганим учун у кечирилган ҳисобланадими ёки гуноҳкор бўлиб қолаверадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон киши бир тешикдан икки бор чақилмайди” деганлар. Яъни чаёни ёки илони бор тешикка бошқа қўлини тиқмайди. Бу ҳадиснинг маъноси шуки, мўмин киши ўз ишига пухта бўлиши керак, ғафлатда бўлмаслиги керак. Шунингдек арабларда “Аллоҳнинг дўсти ўч олмайди. Ўч олувчи Аллоҳнинг дўсти бўла олмайди” деган мақол бор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat