Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кофирдан фоиз олиш, Кофирга хамир сотиш халолми ёки харомми?

00:00 / 04.11.2007 | eski savollar | 1065

Ассалому алайкум ва рахматуллох!Сизга 2 саволим бор! Мен АКШ да яшаяпман, хабарингиз бор бу юрт исломга карши юртларидан биридир, бу юртни яхудийлар бошкаради! ва асосини хам яхудий, кофирлар ва мушриклар ташкил этади. Бу юртнинг узига яраша конунлари мавжуддир.1- Бу юртда банк хизматларидан фойдаланмаслигни иложи йук, ва ундан ташкари хар бир конуний яшаб келаётган инсонлар учун кредит тарихи очилади ва шу тарихига кура инсонни молиявий ютик ва камчиликларига караб имтиёзлар берилади. Мен хам кредит карталари сохибиман, ушбу кредит карталардан фойдаланиш мен учун халолми ёки харомми? 2- бир уламони фатвосига кура кофир давлатда кофирга хамир сотса унинг фойдаси халол экан!, Кофирдан фоиз олиш хам халол экан!буларни кандай тушиниш мумкин?Жавобларингиз учун олдиндан катта минатдорчилик изхор айтаман!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1-2. Сиз айтган юртда кўп миллион мусулмон яшайди. Уларнинг ичида сиз айтган муаммони ҳал қилганлари ҳам кўп. Ўшалардан сўраб билиб олсангиз яхши бўлади. Уламолар ғарбдаги давлатларда яшаётган мусулмонлар учун фақат уй-жой сотиб олишдаги қарзга истисно тарийқасида рухсат берганлар.Сиз иккинчи саволда келтирган мисоллар мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлган куфр диёри учун қадимги уламоларнинг айтгани.

Топ рейтинг www.uz Openstat