Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насронийни менга берган саволи!!!

00:00 / 04.11.2007 | eski savollar | 934
Ассалому алайкум ва рахматуллох!Хурматли шайх хазратлари сиздан сурамокчи булган саволим куйидагича:Мен бир рус миллатига мансуб булган йигитни исломга даъват килишни бошладим, йигитдан кайси динга мансублигини сурасам, у :мен хеч кайси динга мансуб эмасман, мен юрагимда Оллохни бирлиги ва бизларни яратганига ишонаман деб айтди. Мен: ундок булса барча тарихда утган Оллохнинг пайгамбарларига ва Оллох нозил килган китобларга ишонасанми деб сурадим. Йигит: Ха деди, локин мен купрок Инжилга амал киламан деб айтди. Демак мен Расулуллох САВ айтган гапларин эсладим "Бас ким узини кайси кавмга ухшатса, у ушалардандир" демак йигит насроний!?Лекин илм олишга чанкоклиги яккол куриниб турибди, у менга ислом хакида хар хил саволлар бера бошлади мен билганимча жавоб бердим, У эса Инжил билан солиштира бошлади, мен Инжилга одамлар узлари куллари билан узгартириш киритиб бузиб юборганларини айтдим, яна Оллох Курони каримни охиратгача узи саклашга ваъда берганини айтгандим, йигит худди шу гапларни Инжилда хам укиганман, инжилни хам саклашини айтган деди, Йигит: Оллох хамма нарсага кодир деяпсана деди, Мен:Ха албатта дедим!Йигит: ундок булса айтчи Оллох узи кутара олмайдиган огир тошни ярата оладими деди?Мен: У истаганини яратишга кодир дедим!Йигит: Оллох огир тошни ярата олса, демак уни кутаришга кодирми йукми?, деган савол билан менга муроожат килди!Мен: Бу саволинга бирон жавоб беришга илмим озлик килади, нотугри жавоб бериб куйишдан Оллохдан курикишимни айтдим!Савол: Хурматли Шайх хазратлари ушбу саволга кандай жавоб килсам Оллох рози булади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби саволарни динни масхара қилишни истаган баттоллар ўйлаб чиқаришган. Аллоҳ Ўзи кўтара олмайдиган тошни яратса ва уни кўтара олмаса, ҳамма нарсага қодир эмас эканда дейишмоқчи бўлади. Уларга Аллоҳ мантиқсиз гап ва ишлардан покдир. Сенинг бу гапинг «Аллоҳ бир вақтнинг Ўзида бор ва йўқ бўла оладими» деганга ўхшаш. Аллоҳ бу каби нарсалардан покдир деган жавоб берилади. Аллоҳнинг сифатларини соғлом ақл ила англанади. Ўша саволни берадиган ақли мантиқни билмайдиганларнинг ақли билан эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat