Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон махлуқми?

00:00 / 15.12.2011 | eski savollar | 538
Ассаламу алайкум ва раҳматуллаҳи ва баракатуҳ!1) Имон махлукми? Шу масалада ихтилоф бўляпти. Баъзилар "имон"ни махлук дейишади, баъзилар махлук эмас дейишади? Савол меники эмас. Биродарларимиз сиздан сўраб беришни илтимос қилдилар. Аллоҳнинг розилиги учун! Сиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ихтилофли масала. Бунга ўхшаш масалаларни кўтариб тортишиш яхши эмас. Авваллари бўлиб ўтган, улуғларимиз томонидан ҳал қилинган нарсани ўрганиб қўйилади. Талашиб тортишилмайди. Ҳанафий мазҳаби, имом Абулҳасан Ашъарий ва аҳли ҳадислар “иймон махлуқ эмас” деганлар. Амом Аҳмад, бу масалани кўтариш керак эмас, деган. Баъзилар, махлуқ, деган. Бугун бу масалани тортишиб вақтни, зеҳнни, ақлни сарфлашга нима ҳожат бор?

Топ рейтинг www.uz Openstat