Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ кечирсин деган умидда

22:55 / 13.09.2018 | Mustafo | 962
Ассалому алайкум! Аллоҳ фазли ила бандаликдан қилган кичик гунохларимизни кечиришини биламан, аммо ширкни асло кечирмаслигини хам. Бу воқеада мени холатимга тўғри бахо беринглар азиз устозлар. Қайнонамникига борганимизда гудак фарзандим кечалари безовталаниб ухлолмаган. Дам солдиришга олиб борамиз дейишган. Дам солдириш шариатимизга зид бўлмагани учун уларга бўйсунганман. У ерда (жиззах вилояти) косага қўл солиб дам солишаркан. У аёл хам косага қўл солиб устига латта ёпиб, дуоларнимас қандайдир қўшикларни айтиб ўтирган. Сўнг латтани очиб ўғлинг келажакда буюк одам бўларкан, унақа бунақа деб фол очган. Мани жахлим чиқиб дам солмадизку десам, шу дам солиш тошкентда бунақа нарсаларни билишмайди, ишонишмайди. Бу ерда хамма шунақа қилади. Шундан тузалади деб қайнонам иккаласи мани саводсизга чиқаришган. Жахлим чиқиб ташқарига чиқсам қайнотам нима деганини сўраганлар ман у аёлни гапларини айтганман. Кейинги сафар мехмонга борганимизда яна ўғлими мазаси бўлмаганида қайнонам ўша аёлга борамиз деди. Мен у аёлга ишонмиман у фолбин десам жахллари чиқиб даданг шу аёлдан тузалган, кичкина бўлиб ниманиям тушунардинг деб талабларини ўтказмоқчи бўлдилар. Қайнонам умуман исломни тушунмайдиган, чўчқа гўштларини еб юрадиган аёл. Шуни билиб уларга бўйсунгим келмади ва у аёлга бормадим. Жанжал қилдилар ва охири бир дам солувчи отахонга олиб боришди ва дуолар ўқиб дам солиб қўйди. Саволим: 1. Ўзим билмаганим холда фолбинга борганим бу ширк (астағфиррилоҳ) келтирганимми? 2. Уни гапларини шунақа деди деб қайнотамга айтганим гапларини тасдиқлаш эмасми? Илтимос устозлар йўл кўрсатинг.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ширк эмас. Бўлиб ҳам шунчалик даражада раддия билдирган бўлсангиз. Бу тасдиқлаш эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat