Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли кишининг таҳорати

17:30 / 25.01.2020 | Саломат бўлинг | 1915

Ассаламу алайкум! ‌Узрли киши таҳоратини ҳар 5вақт намоз вақти кирганида таҳорати синади ва янгиттан таҳорат қилади деб айтилганакан. Агар узрли киши тоҳоратини кейинги фарз намоз вақти кириб келишидан 15минут ёки 30минут олдин атрофида таҳорат олган ва ўша намозини азони айтилиши билан ҳам ундан олдин ҳам узрли ҳолатига биноан таҳорат ўша заҳотиёқ синган бўса бу одам ўша фарз намозига яна бошқаттан таҳорат қиладими? Ҳозир 15~30 минут олдин таҳорат қилдимку ҳеч нима қилмас узрликманку дейиши ўтмайдими? 15минут олдин таҳорат оладими йўқми? Барибир кейинги фарз намозини азонини кириб келиши билан автаматический таҳорати синиб 15минут олдин таҳорат олинган бўлишига қарамасдан таҳорат синиб, янгилайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўтмайди. Янги таҳорат олади. Чунки таҳорати кетган бўлади, кетса ҳам ўқийвериш ҳукми фақат аввалги намозга тегишли бўлади. Таҳорат олиб бир намозни ўқиса таҳорати кетмаса кейинги намоз вақти кириши билан ҳам таҳорат кетмай турса у узрли саналмайди. Таҳорати кетмаса кейинги намозни ҳам ўқийверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat