Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристонда Қуръон тиловати

00:00 / 06.11.2007 | eski savollar | 5587
Ассалому алайкум домла! Мен қабристонда Қуръон тиловати ҳақида сўрамоқчи эдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом Жалолиддин Суютий ўзларининг «Шарҳис Судури бишарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобларида «Дафн пайтида айтиладиган нарсалар боби»да жумладан қуйидагиларни келтиради:«Табароний ва Байҳақийлар Ибн Умар мрозияллоҳу анҳудан риивоят қиладилар: «Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қачон бирингиз вафот этса, уни ушлаб турманглар. Уни қабрига тезроқ элтинглар. Унинг бош тарафида «Фотиҳа»ни қироат қилинсин» деганларини эшитганман», деди».Байҳақийнинг лафзида: «Бақаранинг аввалини, икки оёғи тарафида «Бақара» сурасининг охирини қабрига ўқисин», дейилган.Табароний Абдурроҳман ибн ал-Алаа ибн ал-Ҳаллождан ривоят қилади:«Отам менга «Қачон мени лаҳадимга қўйсанг, бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳи саллаллоҳу алайҳи васаллам, дегин. Сўнгра устимга тупроқ тортгин. Кейин бош тарафимда «Бақара» нинг аввали ва охирини қироат қилгин. Мен Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам шуни айтганларини эшитганман» деди».Яна ўша китобнинг «Маййтига ёки қабрга Қуръон қироат қилиш боби»да имом Жалолиддин Суютий роҳаматуллоҳи алайҳи қуйидагиларни ёзади:«Мусулмонлар барча асрларда ҳеч қандай инкорсиз жамланиб ўликларига қироат қилиб келмоқдалар. Бас, бу нарса ижмоъ бўлади. Буларнинг ҳаммасини Ҳофиз Шамсиддин Абдул Воҳид ал-Мақдисий ал-Ҳанбалий шу масала бўйича таълиф қилган жузида зикр қилган.Қабрга қироат қилишга келсак унинг шариатда борлигига бизнинг асҳобларимиз ва бошқалар жазм қилганлар.Аз-Заъфароний: «Шофеъий раҳимаҳуллоҳудан қабр олдида қироат қилиш ҳақида сўрадим. Ҳечқиси йўқ, деди.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал буни аввал инкор қилар эди. Чунки унга бирор ривоят етмаган эди. Унга ривоят етганда ўз фикридан қайтган».Имом Жалолиддин Суютийнинг «Шарҳис Судури бишарҳи ҳолил мавта вал қубури» номли китобида зикр қилинган имом Аҳмад Ибн Ҳанбалга қабр устида қироат қилишга ҳужжат бўлган ривоятни қандоқ етганинини шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳи «Саласу расоила фии истиҳбоби дуои ва рафъул ядайни фийҳи баъдас саловотил мактуба» номли китобга ёзган муқаддимада ўқиймиз:«Ибн Қаююм «Китобур руҳ»нинг аввалида (51-бетда) зикр қилади: «ал-Халлол айтди:«Ҳасан ибн Аҳмад ал-Варроқдан, у Али ибн Мусо ал-Ҳаддоддан ривоят қилади: «Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Қудома ал-Жавҳарийлар билан бирга жанозада эдим. Маййит дафн қилинганида бир кўр киши қабр ёнида ўтириб қироат қила бошлади. Шунда Аҳмад унга:«Эй сен! Қабрнинг ёнида қироат қилиш бидъатдир!» деди.Мақбарадан чиққанимизда Муҳаммад ибн Қудома Аҳмад ибн Ҳанбалга:«Эй Абу Абдуллоҳ! Мубашшир ал-Ҳалабий ҳақида нима дейсан?» деди.«Ишончли одам», деди.«Ундан бирор нарса ёзганмисан?» деди.«Ҳа», деди.«Мубашшир менга Абдурроҳман ибн ал-Алаа ал-Лажлаждан, у ўз отасидан хабар берди. Ўша одам дафн қилинганидан сўнг бош тарафида Бақаранинг аввали ва охирини ўқишни васият қилган ва Ибн Умарнинг шундоқ васият қилганини эшитганман, деган экан», деди.Шунда Аҳмад унга:«Қайтиб бориб ҳалиги одамга айт, қироат қилаверсин», деди».Имом Аҳмадни Аллоҳ раҳм қилсин. У билан ҳақнинг орасида адоват йўқ эди» (7-8-бетлар).Ҳадиси шарифда ривоят қилинганки, сафарга чиққан бир одам билмасдан қабр устига капа тикиб олади. Кейин қабр ичидаги инсон «Таборак» сурасини охиригача қироат қилганини эшитиб, буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилинганда у зот: «У (Таборак сураси) ман қилувчидир. У нажот берувчидир. Унга қабр азобидан нажот беради», деганлар. Ўликнинг қабр ичида туриб Қуръон қироат қилгани собит бўлганидан кейин тириклар қабр устида туриб қироат қилишларини нима учун ман қилиш керак?! Шунинг учун, бизда дафндан кейин «Таборак» сурасини қироат қилиш одат бўлган.Бошқаларда, масалан, Либияда «Ясин» сурасини қироат қилиш одат бўлган. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби бўйича руҳ-баёнга, нутқ қилишга ва хитобни фаҳмлашга қодир бўлган жон жасаднинг йўқ бўлиши билан йўқ бўлиб кетмайди. У мавжуд ҳолда бўлади. Ўлганларнинг руҳлари тўпланади. Азоб ва савоб ҳам руҳга, ҳам баданга бўлади. Руҳ бадандан ажраганидан кейин неъматланиши ёки азобланиши давом этади.Маййит ўзининг тирик яқинларининг ҳолини билиб туради. Уларнинг яхши ишларидан хурсанд, ёмон ишларидан хафа бўладилар. Маййит ўзини зиёрат қилганларни билади ва у маъруф иш қилса фойда, мункар иш қилса озор олади.Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрларни зиёрат қилиш эркак ва аёлларга мандубдир. Бошқа мазҳаблар аёлларнинг қабрларни зиёрат қилиши жоиз эмас деганлар.Қабр зиёрати Жума, Шанба, Душанба ва Пайшанба кунлари бўлгани яхши. Зиёрат ва дуо тик турган ҳолда бўлади.Зиёратчи «Ясин» сурасини қироат қилиш мандубдир. Буни «ал-Баҳру ар-Роиқ» китобининг соҳиби ва аз-Зайлаъийлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Унда Расулуллоҳ алайҳиссалом:«Ким мақбараларга кирганда «Ясин» сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади», деганлар.Имом Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва ал-Ҳокимлар Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ алайҳиссалом:«Ўликларингизга «Ясин»ни қироат қилинг», деганлар.Шунингдек, «Фотиҳа» сураси, «Бақара» сурасининг аввалида «муфлиҳун»гача, Курсий оятини, Аманаррусулуни, «Таборак» сурасини, «Такосур» сурасини, «Қул аъузу бироббил фалақи» ҳамда «Қул аъузу бироббиннаси»ни уч мартадан ва «Ихлос» сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб дуо қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat