Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зинонинг каффорати борми?

00:00 / 24.12.2011 | eski savollar | 1546
Ассаломуалайкум Шайх ҳазратлари! Бу саволни яқин дугонамнинг илтимосига кўра беришга мажбур бўлдим. Чунки бу саволнинг жавобини мен билмайман. Дугонамнинг яқинда тўйи бўлади Худо хоҳласа. Лекин ўтган ҳафта у менга бир ҳақиқатни айтди. Дугонам ҳам ибодатли қиз. Бўган ишдан у жудаям афсусда, куну тун йиғламоқда. Сабаби турмушга чиқаётган бола билан олдиндан таниш эди. Икки йилча гаплашиб юришди. Ва ниҳоят тўйлари бўлиш арафасида. Аммо яқинда улар шаҳватга берилиб бирга бўлишган. Бола ҳам қиз ҳам жуда афсусда. Шунга манга мурожаат қилишди. Бу нарсани каффорати борми деб? Қандай қилиб улар бу гуноҳларини ювишлари мумкин? Кейин қиз бокира эмаслиги ҳақида никоҳ ўқитилаётганда домлага айтиш керакми ёки йўқми?Олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аслида, тўлақонли никоҳда бўлмаган шахслар зино қилса, уларга шариатда кўрсатилган жазо юз дарра уришдир. Аммо мазкур жазо ҳозир қўлланмайди. Шунинг учун улар, тавба қилишсин, надомат чекишсин ва тезроқ тўйни қилишсин. Бўлиб ўтган гапни бировга айтишмасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat