Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чўчқа териси ишлатилган кийим кийса бўладими?

00:00 / 12.01.2007 | eski savollar | 1066

Ассалому алайкум аҳли биродарлар ва Шайх ҳазратлари! Тери бўйича саволим бор эди: бизнинг бозорларда ҳозирда сотилаётган терилар (оёқ кийимлар)нинг 70% ни Хитойнинг чўчқа териси ташкил этар экан. Валлоҳу аълам! Агар булардан ташқари 30% ни турк , ўзбек ва бошқа давлат моллари ташкил этадиган бўлса-ю, уларнинг сифати яхши бўлмаса ёки қиммат бўлса, бу ҳолатда чўчқа терисини кийишга рухсат бўладими? Савол нотўғри берилган бўлса ёки қайтарилган бўлса узр!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Чўчқа терисидан тайёрланган ҳеч бир нарсани кийишга рухсат йўқ. Тижоратчилар билан бу масалани баҳс қилганимизга анча бўлди. Уларга Хитойдагилар билан гаплашиб чўчқа терисидан бошқа теридан оёқ кийими тайёрлаб беришга буюртма бериш тавсия қилинган. Ўшанга амал қилишса ҳамма учун яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat