Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи марта махр

00:00 / 25.12.2011 | eski savollar | 928
АЛЛОХ ж.ж.га хамду-санолар, пайгамбаримиз Мухаммад с.а.с.га дуруду-салавотлар айтиб, АЛЛОХ ж.ж.дан сизни бахтимизга сихат - саломат килиб умрингизни узок килишини сураб дуо киламиз.Илтимос, кунглимни хира килаяпган саволимга жавоб берсангиз:Янги уйланганимда талок, махр ва шу кабилардан бехабар эдим. Дадам келинга мана буни берасан деб, уша пайтдаги энг оз махр микдорини пул сифатида менга берган эдилар. Хозир аёлимдан махрга нима хохлашини сурасам, кимматрок нарсани айтишига ишончим комил. Шариатимизни яна хам чиройли курсатиш ва намозни тезрок бошлаши учун махрни тушунтириб истаган нарсасини иккинчи марта махр деб берсам, динимизга зид булмайдими?Саволимда хато ва камчиликлар булса, узр сурайман. Шайх хазратлари, илтимос, ахли оиламни тезрок намоз укишни бошлашига дуо килсангиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур ишни қилсангиз, жуда яхши бўлади. Аллоҳ келинни тезроқ намоз ўқишга бошласин!

Топ рейтинг www.uz Openstat