Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мастнинг талоғи

00:00 / 28.03.2007 | eski savollar | 1421
. Шайҳ ҳазратлари илтимос саҳиҳул Буҳорийни 3 том талоқ китоби 9 бобни қисқач тафсир қилиб берсангиз.Шу бобда мастнинг талоғи ўтмайди дейилган.Ҳадис ва ҳаётда мастнинг талоғи ўтади дейилган.Икки ҳаёл бўлиб қолдим.Жаwоб учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Барча талоқ жоиздир, фақат эси йўқнинг - ақлини йиғиштира олмайдиганнинг талоғи мустасно», дедилар».Термизий ва Бухорий ривоят қилган.Туғма ҳолда эси паст бўлиб, нима қилганини, деганини ажрата олмайдиган кишининг талоғи тушмаслиги, ушбу ҳадисдан олинган.Аммо, бир одамнинг эси ўз ихтиёри ила қилган тасарруфи туфайли кетган бўлса. Мисол учун, маст қилувчи ичимликлар ичгани, наша, қора дорига ўхшаш нарсалар истеъмол қилгани учун эсини йўқотган бўлса талоғи тушади.Уламолар даво учун истеъмол қилинган нарсадан маст бўлиб, қилган ишини, айтган гапини эслай олмайдиган даражага бориб қолган одамнинг оғзидан талоқ чиқса, талоғи тушмайди, деганлар.Аммо, мазкур маст қилувчи нарсаларни ҳаром йўл билан, маст бўлиш учун истеъмол қилган шахсларнинг талоғи қай ҳолда бўлса ҳам тушади. Бу ҳукмни тўрт мазҳаб бирдек қўллаганлар. Чунки, бундоқ осий, ҳаромхўрнинг талоғини тушмайди, дейишлик унинг исёнини эътиборга олишлик билан баробар бўлади. Аслида эса ундоқ набокор жазоланиши керак, талоғини тушиши ҳам жазодир.Аммо, баъзи уламолар, жумладан, ҳанафий фуқаҳолардан Имом Зуфар, Имом Таҳовий ва Имом Кархийлар айтган гапини эслай олмайдиган даражадаги мастнинг талоғи тушмайди. Чунки, бундоқ одам жиннининг ўзидир. Маст бўлгани учун эса шариатда алоҳида жазо белгиланган. Қозининг ҳукми ила кўпчилик ичида унга дарра урилади, дейишган.Шунингдек, қаттиқ ғазаб туфайли ақли бошидан учган кишининг ҳам талоғи тушмайди. Бу жуда ҳам нодир бир ҳолат бўлиб, фуқаҳоларимиз, аччиғи осмон билан ернинг фарқига бормайдиган даражада чиққан одамнинг талоғи тушмайди, деганлар.Аслида эса ғазаби чиқмаган одам талоқ ҳам қилмайди. Яъни, ҳамма талоқлар аччиғи чиққан одамлар томонидан қилинади.Бу каби масалаларда доимо уламоларга мурожаат қилиш керак. Ўзи китоб ўқиб ҳукм чиқаришга ўтиш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat