Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тилдаги нуқсон

11:16 / 05 февраль | Назиржон | 265

Ассалому алайкум! Ман 17 ёшдаман. Мани кўп йиллардан бери бир дард қийнайди, тилимда нуқсоним бор, гапиришда жуда ҳам қийналиб қоламан. Кун-у тун оғриқ сезаман, жудаям қаттиқ оғриқ. Кўп йиллардан буйон даволашга харакат қиляпман, лекин нимагадир тузалмаяпти, бу дард мани жуда ҳам қийнаб юборди... кундалик турмушда гапириш керак бўлган пайтда гапиролмай қоламан. Дори дармон, докторлар тузата олишмаяпти 2 ой олдин Намоз ўқишни бошладим, Бомдод ва Витр Намозларини ўқияпман. Энди ягона умидим Оллоҳимдан. Масжидга бориб Қоридан маслахат олмоқчи бўлдим, аммо қорини олдиларида ҳам аммаллаб гапира олмадим. Энди ёзма равишда сўрашдан бошқа иложим йўқ.. Илтимос манга маслаҳат беринглар, яна нма қилишим мумкин, нма қилсам Оллоҳим манга шифо беради. Оллоҳдан шифо қай тарзда сўралса Ижобат бўлади.. Илтимос маслаҳат беринглар, сабрим йетмаяпти бундай яшашга..Ман 17 ёшдаман. Мани кўп йиллардан бери бир дард қийнайди, тилимда нуқсоним бор, гапиришда жуда ҳам қийналиб қоламан. Кун-у тун оғриқ сезаман, жудаям қаттиқ оғриқ. Кўп йиллардан буйон даволашга харакат қиляпман, лекин нимагадир тузалмаяпти, бу дард мани жуда ҳам қийнаб юборди... кундалик турмушда гапириш керак бўлган пайтда гапиролмай қоламан. Дори дармон, докторлар тузата олишмаяпти 2 ой олдин Намоз ўқишни бошладим, Бомдод ва Витр Намозларини ўқияпман. Энди ягона умидим Оллоҳимдан. Масжидга бориб Қоридан маслахат олмоқчи бўлдим, аммо қорини олдиларида ҳам аммаллаб гапира олмадим. Энди ёзма равишда сўрашдан бошқа иложим йўқ.. Илтимос манга маслаҳат беринглар, яна нма қилишим мумкин, нма қилсам Оллоҳим манга шифо беради. Оллоҳдан шифо қай тарзда сўралса Ижобат бўлади.. Илтимос маслаҳат беринглар, сабрим йетмаяпти бундай яшашга..


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги оятни ичингизда бўлса ҳам кўп такрорлаб ўқинг. Аллоҳ таоло "Тоҳа" сурасида марҳамат қилади: 

 قَالَ رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي۝ 

25. У (Мусо) деди: «Роббим, менинг кўксимни кенг қил.

 وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي۝ 

26. Менинг ишимни осон қил.

 وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِّن لِّسَانِي۝ 

27. Тилимдаги тугунни ечгин. 

 يَفْقَهُوا قَوْلِي۝ 

28. Сўзимни англасинлар. 

 وَاجْعَل لِّي وَزِيرًا مِّنْ أَهْلِي۝ 

Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat