Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ХАТМИ КУРЪОН ВА МАВЛИДЛАРДАГИ АМАЛЛАР

00:00 / 15.02.2011 | eski savollar | 3921
Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизга савол ила мурожаат килишга изн бергайсиз.Маълумки, халкимизда бир одат бор. Рамазонда тарових намозларида хатми куръон килинганда, масжиднинг кибла томонига одамлар турли хил озик-овкат махсулотларини, сув солинган идишларни териб куйишади. Уларнинг эътикодларича Куръон укилган мазкур махсулотларни истеъмол килганда турли касалликларга шифо булишини ва ишларини юришишини умид килишади. Яна шундай ишлар мавлид маросимларида хам килинади. Албатта Куръон Аллохнинг каломи, у зохирий ва ботиний дардларга шифодир. Куръоннинг жонсиз нарсаларга таъсири борасида хам кашфиётлар килинмокда. Яна касалликларга шифо булиши учун хам "кайтарма" деган амални хам килишади. Унда хам бир корини олдига сув, курук чой ва бошка махсулотларни олиб бориб беришади. Кори Куръондан оятларни укиб, унга дам уради. Кейин бетоб булган ёки иши юришмаётган одам уни олиб бориб, истеъмол килади. Юкоридагилардан келиб чикиб саволларимни такдим килсам:1. Сиздан сурамокчи булганим шуки, кишилар орасида урф булган бу амални килишга бирор сахих далил борми? Уламолар бу масалада кандай фатво беришади?2. Мавлид маросимларида хам шундай махсулотларни териб куйиб, уша оркали Аллохдан рахмат ва барокат тилаш жоизми?Юкоридаги амалларни Аллохдан умид килган холда, амалга ошириш мумкинми? Ёки буни килмаслик керакми?Жавобларингиз учун ташаккур!Умиджон Турсинов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу масала “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг 18 – жузи, “Тиб ва дам” китобида баён қилинган. Шаръий қоидалар асосида дам солишни сиз юқорида келтирган илмий тажрибалар тасдиқлаб турибди.Бу ҳақда Ибн Абу Шайба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифни келтиради:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб туриб сажда қилган эдилар, у зотнинг панжаларини чаён чақиб олди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтдилар-да:«Аллоҳ чаённи лаънатласин! Пайғамбарни ҳам, бошқани ҳам қўймайди», дедилар. Сўнгра бир идишда сув билан туз келтиришга буюрдилар. Чаён чаққан жойни ўша сув ва тузга солдилар ва босилгунча «Қул ҳуваллоҳу аҳад» билан икки «қул аъузу»ни ўқиб турдилар».

Топ рейтинг www.uz Openstat