Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Макон,шахс ва вактлар.

00:00 / 27.12.2011 | eski savollar | 1570
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Аллох таоло баъзи маконни бошкасидан,баъзи вактни хам бошкасидан,баъзи шахсларни хам бошкасидан уз улуг хикмати билан афзал килиб куйган.Масалан ойлар ичида Рамазон ойини,кунлар ичида Жумани,тунлар ичида Лайлатул-кадрни афзал килган.Макка ва Мадина шахарларини бошка шахарлардан афзал килган.Масжидларни бошка бинолардан афзал килган.Пайгамбарларни бошка одамлардан афзал килган.Бир Пайгамбарни бошкасидан афзал килган.Пайгамбарлардан кейин одамлар ичида Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламни сахобаларини афзал килган.Хамма яратганлари ичида Абул-Косим Мухаммад ибн Абдуллох соллаллоху алайхи ва олихи ва салламни афзал килган.Уламо ва такводор зотларни билимсиз ва фожирлардан афзал килган.Мени саволим шу афзал килинган вакт ва маконларда килинган гунохлар бошка вакт ва маконларда килинган гунохлардан каттарок буладими?Дийнимизда улуг саналган Зотлар хузурида килинган гунох ва беодобгарчиликлар,бошка одамлар олдида килинган гунох ва одобсизликлардан огиррокми?Жавоблар учун ташаккур.Аллох таоло хайризни берсин,умрингизни узок килсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳа. Мисол учун ҳарамда қилинган гуноҳ бошқа жойлардагига қараганда оғир ҳисобланади. Бошқалари ҳам шунга ўхшаш.

Топ рейтинг www.uz Openstat