Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқув

05:57 / 27.05.2016 | Жахонгир | 3107

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги замонавий тиббиёт менда мавжуд ҳолатни невроз, психоневроз деб аташмоқда. Бир йилдирки, ушбу ҳолат юзасидан турли дори-дармонларни тавсия этишди. Улар буюрган барча дориларни ўз вақтида қабул қилдим. Бироқ ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Мендаги ҳолатга сизлар қандай маслаҳат берасизлар? Тинимсиз ўзимга дам солдирдим, ҳатто чилёсин ҳам қилдирдим. Ҳозирда руҳий ҳолатимда мувозанат йўқ. Сизлардан мендаги ушбу жумбоқли ҳолат юзасидан маслаҳат беришингизни илтимос қиламан. Зора мендаги қўрқув ва умидсизлик ҳолатидан чиқиб кетсам. Сизлардан умид қилиб қоламан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чин ихлос билан “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимиийн”ни кўп ўқинг. Тажрибадан ўтган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat