Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўлганга чироқ қўйиш

20:58 / 06 февраль | irodaxon | 446

Ассалому алайкум! Яқинда маҳалламиздан бир аёл ўтди. Маҳалла отинчамиз уй эгаларига чироқ қўйманглар Қуръон тиловат қилинглар савоб бўлади деб тайинлаб кетди. Лекин чироқ қўйиш ота-бобомиздан қолган деб қариндоши туриб олди. Шунда мен у нарса бидъат, керакмас, Аллоҳга ҳуш келмайди десам мени ёмон кўришди. Илтимос чироқ қўйиш нималиги ҳақида маълумот берсангизлар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларга чироқ ёқишдан қайтарибгина қолмасдан, бундай ишни қилувчиларни лаънатлаганлар. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ لَعَنَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم زَائِرَاتِ الْقُبُورِ وَالْمُتَّخِذِينَ عَلَيْهَا الْمَسَاجِدَ وَالسُّرُجَ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни саждагоҳ қилиб олувчиларни ҳамда қабрлар устига чироқ ёқувчиларни лаънатладилар».
Абу Довуд ривояти.
Билимсиз кишилар қабрларга сажда қиладилар, тавоф қиладилар, остонасини ўпадилар, чироқ ёқадилар. Бу ишларнинг барчаси шаръан ножоиз, Аҳли сунна ва жамоа имомлари наздида ҳаром ҳисобланади. Шариатимиз ўтганларни эхтиром қилишда бу каби йўл тутишдан қайтарган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик умматлари шу ишларга қўл уриши мумкинлигини билиб, бундан қайтарганлар. 

عَنْ عَائِشَةَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : فِي مَرَضِهِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ لَعَنَ اللَّهُ الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى اتَّخَذُوا قُبُورَ أَنْبِيَائِهِمْ مَسْجِدًا ... 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган бетобликларида:
«Аллоҳ таоло пайғамбарларининг қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насороларни лаънатлади», дедилар...»  
Бухорий ривояти. 

وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ...  وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ 

«Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, уларга атаб шам чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар»  («Роддул Мухтор» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat