Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда тахорат кетиши

00:00 / 02.09.2008 | eski savollar | 1397
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари.Бир саволим бор эди. Агар намозда намозхоннинг тахорати бузилиб қолса, намозни қандай қилиб тўхтатади (мисол учун, қандай ҳолатда турган бўлса ҳам икки томонга салом бериб қўйиш керакми...)? Агарда сафнинг олдинги қаторларида турган бўлса, масжиддан чиқиб кетиши керакми, агарда чиқмоқчи бўлса бошқа намозхонларнинг олдини кесиб ўтишга туғри келади, бундай пайтда намоз тугагунча жойида ўтириб турадими ёки бошқа усуллари борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетиб қолса, намоздан чиқиб, таҳорат қилиб келган жойидан давом эттирса бўлади. У одам бурнини ушлаб масжиддан чиқади. Одамлар бурнидан қон келиб таҳорати кетибди деб ўйлайдилар. Бундай пайтларда сафнинг олдидан ўтишга рухсат.

Топ рейтинг www.uz Openstat