Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вахта тартибидаги меҳнат сафари

20:40 / 06.02.2020 | Ravshan | 1154

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан қаср намозлари мавзусига доир саволга бир нечта жавоб топдим, лекин маъноси хар хир бўлганлиги сабабли ва худди шу саволга аниқ жавоб кўп кишига керак бўлганлиги сабабли яна бир бор шу саволни беришга тўхталдим. Объектда (100км дан кўп узоқликда) кўп намозхон биродарлар ишлайди. Вахта иш тартиби 2 хил, 11/4 ва 22/8 (11 ёки 22 кун ишда, 4 ёки 8 кун уйда, яъни 15 кундан кам ва кўп), доимий қатнов иш режаси асосида. Шу тартибдаги ишхоналарда қай тарзда намоз ўқиш керак, 11 ва 22 кунликларга алохида ечим борми? Агар 22 кунлик ишлайдиган ишчилар, бирор сабабга кўра 15 кундан кам ишлаб, орада уйига борса, бундай равишда намозлар қандай адо этилади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 11 кун ишда бўладиган кунларда мусофир, 22 кун ишда бўладиган кунларда муқим бўлади. 22 кунлиги аниқ бўлатуриб 15 кунда иш чиқиб қолиб уйига борса барибир муқим намозини ўқийди. Уйда эса доим муқим бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat