Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли тартиб бўламанми?

08:00 / 22 февраль | samiya | 366

Ассалому алайкум! Агар бир киши кўп йиллик қазоларини ўқиб тугатса ёки қазоларидан фақат витрни кўп йиллиги бўлса улар аҳли тартиб бўладими? 

2). Намоз вақтида уй мушуклари атрофда юрса қаршизда туриб олса ёки устизда ўтириб олса намозда нуқсон бўладими? 

3). Яқин қариндошим яқин бир ой ичида икки марта опирация бўлди. Буйрагида муаммо сабаб. Уни ўрни битиш керак бўлгани учун сувга кўп урунишдан ман қилинибди. Ўзидан сўрасам сувга урунсам бирдан оғриқ бўлади дейди ва у ёш келинчак бўлгани сабаб унга ғусл ҳам кўп вожиб бўлиши мумкин(яна билмадим). Унга вақтинчалик жарроҳлик ўрни битгунгача таяммум жоизми ёки таҳоратга уруниши керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Кўп йиллик қазоларини фарзларини адо қилган одам аҳли тартиб бўлиши шак шубҳасиз. Витрни аниқ билмас эканмиз. Муҳлат берсангиз таҳқиқ қилиб чиқамиз. 

2). Нуқсон бўлмайди. 

3). Таяммум жоиз. Аллоҳ рухсат берганидан кейин бундан фойдаланиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat