Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазҳаб фарқлари

11:51 / 09.11.2017 | Samandar | 4374

Ассалому алайкум! Мен мусофир юртдаман масжидда намоз ўқиганда баъзи фарқлар бор, шулар ҳақида сўрамоқчийдим.
1-Россияда Аср намози вақти Ҳанафий мазҳабида кўрсатилган вақтдан олдин ўқилади. Мен атайлаб кечроқ ҳанафий вақти кирганда бориб ўқийман. Тўғри қиляпманми?
2-Бу ерда жамоа намози азон айтилгандан кейин дарров ўқилади. Ўзбекистонда жамоа намози вақти кўрсатилади. Бу намоз вақти киргандан озгина кечроқ. Менимча буни кўпрок жамоа тўплансин деб қилинади. Россияда эса баъзан кечроқ қолсак кечикканлар алохида жамоа бўлиб ўқишади. Бу жуда кўп бўлади. Бу тўғрими? Аср намози учун хам ҳанафий мазхабидагилар кечроқ бошқа жамоа бўлиб ўқишади қўшиламан. Тўғри қиляпманми? Раҳматли шайх Ҳазратларининг «иккинчи жамоа» тўғрисида ёзганларини ўқиб иккиланиб қолдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Жамоатга қўшилиб ўқийверинг. Фуқаҳолар ҳажга борган кишиларга ҳанбалий мазҳабига биноан соя бир мисл бўлганида, яъни сизни ҳолатингиздагидек эртароқ аср ўқиганида жамоатга қўшилиб ўқишларига фатво берганлар. Бу ҳанафийлардан имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг фатвоси ҳамдир. Бундай ҳолатда пешинни уларнинг аср ўқийдиган вақтигача кечиктирмасликка ҳаракат қилиш керак. 2). Ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat