Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пенсия халол бўладими

17:52 / 17.02.2020 | Guzal | 2137

Ассалому алайкум! Мен 10 йил бўлди келин бўлиб тушганман. Шу вақт давомида қайнонам ва қайнопам уйда уй бекаси. Аммо бу йил қайнонам пенсия ола бошлади. Билсам, 3та иш жойида 30 йилдан бери документ тўғирлаб юргизиб қўйилган экан. Ойлик олмаганлар, аммо пенсия пайти келиб нафақа оляптилар. Улар бошида 15 йилча шунчаки бориб юрган эканлар. Аммо тўлик ишламаганлар. Бу пул халол эмаску тўғрими? Уйда барча намоз ўқиб, рўза тутади. Шу пулдан билиб билмай мен, болаларим еса харом луқма бўладими? Улар олдин хамма шундай қилган, жуда кўпчилик хозир шундай пенсия олади, у бировни пулимас, ўғирликмас, давлатга қанча солиқ тўлов тўлаймиз. Шундан арзимагани энди қайтиб келяпти дейишади. Илтимос бу иш нотўғрилиги тўғрисида маълумот бериб, каналингизга ҳам қўйсангиз. Шояд буни ўқиб кўпчиликнинг кўзи очилса. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пенся пули аслида инсон ўз ҳисобидан ўтказган пуллари ҳисобланади. Бу тўғри. Ҳорижий давлатларда ҳар бир инсон ҳисобига қанча пул ўтказгани, жамғармаси қанчалигидан ҳамма вақт хабардор бўлиб туради. Чунки бу қарз бўлиб, умр давомида бериб, маълум бир ёшга етганидан кейин қайтариб олади. Шунга кўра ким қанча ўтказса ўшанчани олишга ҳақи бор. Ўтказмаган инсон эса бировларнинг ҳаққини ўмараётган инсон ҳисобланади. Бу эса ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat