Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саъдни қабр сиқиши

14:04 / 23.02.2020 | Aziz | 1731

Ассалому алайкум! Абдулмажид ибн Абдулазиз ибн Абу Рувод отасидан ривоят қилади: «Нофеъ розияллоҳу анҳу ўлими яқинлашганини сезиб, йиғлай бошлади. Нима учун йиғлаётганини сўрашган эди, «Саъдни эсладим», деди». Изоҳ: Саъд розияллоҳу анҳунинг жанозасига фаришталар ҳозир бўлган. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳам қабр бир сиқиб, қўйиб юборганини айтганлар. «Солиҳлар гулшани» китобидан. Не не олимлар биз саҳобаларнинг олдида ҳеч киммиз дейишади. Мен бу олимларнинг олдида ҳеч кимман! Мен хар қанча уринмай барибир бу инсонлардек бўлолмайман. Шундай инсонни қабр сиққан экан мен нима қилай? Бу бир сиқиш бир кунми, бир йилми, бир асрми? Ахир Билмаймиз-ку?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизни ғам қиладиган нарсаларимиз аслида мутлақо бошқа нарсалардир. Биз эса ғам қимаслик керак бўлган нарсаларга ғам қилиб ўтирибмиз. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: هَذَا الَّذِي تَحَرَّكَ لَهُ الْعَرْشُ، وَفُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَشَهِدَهُ سَبْعُونَ أَلْفًا مِنَ الْمَلَائِكَةِ لَقَدْ ضُمَّ ضَمَّةً، ثُمَّ فُرِّجَ عَنْهُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ هُنَا وَالشَّيْخَانِ فِي الْفَضَائِلِ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мана бу унинг учун Арш ҳаракатга келган, унга осмоннинг эшиклари очилган, унга етмиш минг фаришта ҳозир бўлган одамдир. Батаҳқиқ, у ҳам бир марта сиқилди. Сўнгра у қўйиб юборилди», дедилар».
Бу жойда Насаий ва икки Шайх «Фазийлатлар» бобида ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисдаги гапларни ансорийларнинг Авс қабиласи бошлиғи, улуғ саҳобий Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу ҳақида айтганлар.
Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу вафот этиб, руҳлари кўтарилганида у кишининг ҳурматларидан Арши Аъло ҳаракатга келган, осмон эшиклари очилган экан. У кишининг ўлимлари ва жанозаларига етмиш минг фаришта ҳозир бўлган экан.
Лекин шунчалик улуғ мақомга эга бўлишларига қарамай, қабрга қўйилганларида у киши ҳам қабр томонидан бир марта сиқилган, кейин қўйиб юборилган эканлар.
Имом Аҳмад келтирган ривоятда:
«Албатта, қабрнинг бир босиши бор. Агар ўша босишдан бирор киши нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди», дейилган.
Ушбу қабрнинг сиқишидан фақат Пайғамбар алайҳиссаломлар ва балоғатга етмаган болаларгина четда қолар эканлар. Чунки бу икки тоифада умуман ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Қолганлар эса бунга албатта дучор бўлар экан. Гуноҳи озларни қабр сиқиши озроқ, кўпларники эса кўпроқ бўлар экан.
Шунинг учун иложи борича гуноҳдан узоқда бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Шариатимизда қайси иш гуноҳ дейилса, албатта ўшанинг яқинига бормаслик керак.
Эй Биру Бор, ҳар бир нарсага қодир Аллоҳ! Сенинг Ўзингдан бизни қабр азобидан сақлашинг¬ни сўраймиз! ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat