Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳазрат мана бу ҳадисларни шарҳлаб берсанk

00:00 / 24.01.2008 | eski savollar | 1788
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Мен қуйидаги мазмунда ҳадисларни эшитдим:1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам марҳамат қилиб дедилар: "Биз пайғамбарлар авлоди деворларни кийинтиришга буюрилмаганмиз".Ҳозирги кундаги шпаклёвка, хапёр ва шунга ўхшаш, иморатларнинг ичи ва ташқарисини безаш учун ишлатиладиган моддалар ҳукми бу ҳадис асосида қандай бўлади?Иккинчи ҳадис мазмуни шундайки, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васаллам Фотима онамизнинг уйларига борганларида, уйларига парда сифатида бир матони осиб қўйганларини кўриб, кирмай орқаларига қайтиб кетган эканлар ва улардан бориб сўрашганида "Бунақа нарсалар осилган уйга пайғамбарлар кирмайди" деган мазмунда гапирган эканлар.Иккинчи ҳадисдан, ҳозирда уйларга осилаётган пардаларнинг шаръий ҳукмини айтсангиз.Буни сўраётганимнинг сабаби, аёлим уй бекаси, ҳозирда менга моддий жиҳатдан ёрдам бериш мақсадида буюртма асосида пардалар тикмоқчи.Аммо, мен юқоридаги маънодаги ҳадисни эшитиб иккиланиб қолдим.Ҳазрат, агар малол келмаса шу икки ҳадисни шарҳлаб берсангиз.Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Биринчи саволингизга жавобни яқинда ёзиб бўлинган китобим «Яхшилик ва силаи раҳм»дан келтирадиган иқтибос ила беришга ижозат бергайсиз.БИНОГА НАФАҚА ҚИЛИШ ҲАҚИДАГИ БОБ162. (268). Шуъайб ибн Ҳибҳобдан ривоят қилинади:«Аббос ибн Абдулмуттолиб ўзига болохона қурди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уни тушир», дедилар. «Унинг маблағини Аллоҳнинг йўлига сарфлайман», деди. «Уни тушир», дедилар. «Унинг маблағини Аллоҳнинг йўлига сарфлайман», деди. Уч марта». Шарҳ: Бу ҳадиси шарифнинг матнидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима учун амакилари Аббос ибн Абдулмуттолибдан у қурган болохонани бузишнши талаб қилганларини билиб бўлмайди. Бу талабнинг икки сабаби бўлиши мумкин. Улардан бири болохона қўшнига озор етказиши мумкин (қўшнининг ҳовлисига назар тушиши ва ҳоказо). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу сабабдан уни бузишни талаб қилган бўлишлари мумкин. Иккинчи сабаб умуман бу каби қурилиш қилиш мумкинмаслигидан мазкур ман қилиш содир бўлган бўлиши мумкин.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу мавзудаги бошқа ҳадиси шарифларига назар соладиган бўлсак, айтиб ўтилган икки маънони ҳам кўрамиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Одамлар бинода кимўзарга киришмагунча қиёмат қоим бўлмайди», - дедилар».Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.Нофеъ ибн Абдулҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркаб кишининг саодатидандир», дедилар». Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган.Бунга ўхшаш ривоятларни яна келтириш мумкин. Уларнинг барчасини жамлаб солиштириб, таҳлил қилиб кўрсак, бино қуриш ҳақида салбий гаплар келган ривоятларда уни фахр учун, кимўзарга қуриш маъноси борлиги чиқади. Бино қуриш ҳақида ижобий гаплар мавжуд ривоятларда манманлик ва риёдан узоқ бўлиш маъноси борлиги чиқади.Имом Тоҳавий биз ўрганаётган Аббос ибн Абдулмуттоллибнинг ҳадисидан пайдо бўладиган мушкулни ўзининг «Мушкулул Осор» китобида таҳлил қилиб, бу борадаги ривоят ва мулоҳазаларни жамлаш давомида Саҳл ибн Муоз Жуҳанийдан, у отасидан қилган қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам келтирадилар:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким зулмсиз ва тажовузсиз бино қурса ва зулмсиз ва тажовузсиз кўчат экса, модомики ундан Аллоҳ таолонинг халқ қилган нарсаларидан бирортаси манфаат олиб турса, ажри унга бўлади».Имом Тоҳавий ўз таҳлиллари сўнгида бу борадаги мушкулни ечиб қуйидагиларни ёзадилар:«Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифларда бир-бирига зидлик йўқ. Болохоналар тутиш ва ундан бошқа нарсалар қуриш зулмсиз ҳамда тажовузсиз бўлса ва манфаат берадиган бўлса, мубоҳдир, ман қилинмагандир».Иккинчи саволингизга келсак, бу масала «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «Либос китоби» деб номланган ўн тўққизинчи жузида батафсил баён қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёқтирмаган ва ман қилган пардаларда жонли ҳайвонларнинг тўлиқ сувратлари бўлган. Ҳайвон суврати бўлмаган пардаларга У зот рухсат берганлар. Шунинг учун келин ишларини бемалол қилаверсалар бўлади. Фақат жонли нарсаларнинг суврати бор парда тикмасалар, бўлди.Сизга берадиган маслаҳат шуки, баъзи оят ва ҳадисларнинг таржимасини ўқиб ўзингизча ҳукм чиқаришга шошилманг. Ушбу саволингизга ўхшаш саволлар билан аҳли илмларга мурожаат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat