Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрдан аразлаш

17:42 / 09.12.2018 | Nodirbek | 1918

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ман 28 ёшдаман. Аёлим, битта фарзандим бор. Аёлим 5вақт намоз ўқийди сизнинг сайтингизни мунтазам кузатиб боради. Лекин жуда аразчи ва қайсар. Тез-тез арзимаган нарсалар учун уришиб қоламиз. Доим ажрашишни талаб қилади. Ман бу иши тўғримаслигини тушунтиришга харакат қиламан. Унга иложи борича яхши гапиришга қаракат қиламан. Сўкмайман, қўл кўтармайман. Мандан кўнгли қоган деган шубхадаман. Уни гапига кириб бир болани етим қилайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила ва аҳли-аёлларига қилган суннатлари сийрат китобларида батафсил ёзилган. Ўшаларни қўллашга ҳаракат қилинг. Ўшалардан бири уйга кириши билан оилаларига салом берар эдилар. Гоҳида таомланаётганларида аёлларининг оғзиларига луқма ҳам солиб қўяр эдилар. Сиз ҳам суннат деган ниятда шуларни қилинг. Шу ишларни қилганингиздан кейин ҳам сизга муносабати ўзгармаса бундай аёлда яхшилик йўқ. чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд кўрадиган ва эрларига муҳаббат қиладиган аёлларга уйланинглар деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat