Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бунча Дард нима учун ?

16:15 / 26.02.2020 | Назиржон | 3454

Ассалому алайкум! Ман 18 ёшдаман. Мани ёшлигимдан буён ҳар-хил дардлар жонимни қийноққа солади. Чақалоқлигимдан куним шифохоларда ўтган. Доим касалликлар манга ёпишип келаверади. 2 йил олдин оғир оператсия бўлдим, рахит туфайли. Хозирда ичимда металл билан юрибман. Қовурғамга шурублаб қўйилган. Устига-устак тилимда нуқсоним бор. Одамлар олдида бир оғиз гапни эплаб гапиролмайман. Бу жуда қийнаворди мани. Кечалари Оллоҳимга фарёд қилиб йиғлайман гохида. Мехнат қилиш учун жисмоний имкониятим йуқ, оғир иш қилиш мумкин эмас. Гапириш керак бўлган пайт ўзим гапиролмай қоламан айрим пайт, ўрнимга ўртоқларим ёки бошқалар гапиришади...(. Ҳали ҳануз мани муаммрларимни акам ва онам хал қилишади ваҳоланки кап-катта бола бўганман. Манам соғлом инсон бўлишни хохлайман, бошқа одамларга ўхшаб ўзим муаммоларимни ўзим ечиб, ўз мехнатим билан ўзимни ўзим таъминлашни хохлайман. Лекин афсуски Оллоҳим бундай нарсаларни манга бермаган.. Яқинда бир иш болди, ман бу дунёда энг нафратланган нарсаларимдан бири, гуноҳи кабира бўлмиш Зинодан орттириладиган касалликка йўлиқдим(спит эмас бошқа тури). Ваҳоланки бундан ишлардан жирканаман ва яқинига хам йўламайман. Аниқлашимизча умумий хаммомдан юқтирган эканман(ётоқхонада яшайман, студент). Тўғриси емаган сомсамга пул тўладим. Бу холатлардан зерикиб кеттим ториси, худди Ҳаёт мани хар томонлама қисиб қояётгандай.. Умуман ҳаётга қизиқиш қолмаяпти кундан-кунга. 3 ой аввал намоз ўқишни бошладим, Оллоҳдан сўраш мақсадида. Тўғри хар қанақа холатда хам Оллоҳга шукр қилиш керак.. ман ҳар доим шукроналар айтаман, лекин негадир яна шундай холатлар кузатилаверади.. Илтимос силардан саволларимга жавоб берсаниз :бунча дард қаердан ? Нимага доим ман қўрққан нарсаларимга йўлиқаман ? Нима учун 1 та жонга шунча дард устма-уст берилаверади ? ёки Оллоҳ манга ниманидир тушунтирмоқчими ёки ниманидир хохлаяптими ? агар шундай бўлса улар нима ? Илтимос сизлардан батафсил тўхталиб берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Оллоҳ илмингизни бундан хам зиёда қилсин !


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

 عَنْ جَابِرٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».

Ушбу  ҳадисни Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.

 عَنْ حُذَيْفَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا 

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот:«Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар. Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».

Шарҳ: Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat