Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дорилар

19:46 / 03.11.2016 | ortikali1995 | 2613

Ассалому алайкум! Тиббиёт институти талабасиман. Дори-дармонларни ўрганаётганимизда бир неча саволлар туғилди. Илтимос, аниқлик киритиб беринглар. Дорилар таркибига : 1 ҳайвонларнинг сафроси яъни ўт пуфагида йиғиладиган моддани қуритилган ҳолатида;
2). Чўчқа ёки бошқа ҳайвонларнинг ошқозон ва ошқозон ости бези суюқликларини қуритилганда хосил бўладиган моддалар (экстрактлар) кирса, бундай дорилардан фойдаланса бўладими? Ўлимтик ҳисобланмайдими? Бундай дорилар ҳозирда кенг қўлланиб келинмоқда. Масалан, Аллоҳол, мезим, трипсин ва ҳоказолар. Олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чўчқадан бошқа ҳайвонларнинг соч, тирноқ, юнг, суяк, шох, ошқозон суюқликлари каби нерв толалари уланмаган(яъни ҳаёт йўқ) аъзолари Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздиларида пок ҳисобланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларига биноан тасмия айтиб сўйилмаган ҳайвонларнинг ширдони қўшилган пишлоқларни ейиш ҳалол ҳисобланади. Чунки унга ҳам нерв толаси уланмаган. Чўчқанинг ҳар қандай аъзоси, ошқозон ва ошқозон ости суюқликлари ҳаром ҳисобланиб, улардан тайёрланган дориларни истеъмоли жоиз эмас. Бу ерда ажратиб олинадиган нуқта шуки, чўчқанинг ҳамма аъзоси мутлоқ ҳаром. Ўлимтикларда эса гўшт-ёғлари ҳаром бўлиб, нерв толалари уланмаган аъзолари соч, тирноқ, юнг, суяк, шох, ошқозон суюқликлари пок ҳисобланади. Улардан тайёрланган дориларни истеъмоли ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat