Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нусайбин жинлари исломи

09:41 / 03 март | Humoyinbek | 561

Ассалому алайкум! Нусайбин жинлари тўғрисида савол бермоқчи эдим, мана биламизки Пайғамбаримиз туғулгунга қадар фаришталар ўзаро йиғилишларда лавхул махфузда ёзилганларни ўқиб эртага Аллоҳ бунга фарзанд бераркан буни бераркан уни бераркан деб гаплашиб ўтиришарди. Буни эшитган жинлар ердаги одамларига хабарни етқазарди, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) туғилганларидан кейин буни эшитишни имкони бўлмай қолди. Қачонки биронтаси эшитиб қолгудек бўлса учар юлдуз етиб бориб куйдириб ташайди. Хозирда фолбинларни оладиган бўлсак уларга хабарларни жинлар етқазса керак қандай етказиши мумкин? Хабарларни излаш хизматидан фойдаландим жавоб тополмадим. 

2). Сизлар айтганларинггиздек поччани аёлининг синглисига уйланиш шаръан харом деб жавоб берибсизлар. Вақт ўткандан кейин аёли вафот этса аёлининг синглисига уйланиши мумкинми хазрати Усмон (р.а) пайғамбаримизнинг иккита қизларига уйланганлар. Шундан билсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жинлар эшита олиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлишдан аавл эди. Ваҳий нозил бўлишни бошланиши билан улар қаттиқ зарбага учрашди ва қиёматгача бу каби эишитишдан маҳрум бўлишди. Ҳозирги фолбинлар ўзларининг мерос қолдирувчи фолбинларидан номларинигина олганлар холос. Аллоҳ таоло "Жин" сурасида марҳамат қилади:  

 وَأَنَّا لَمَسْنَا السَّمَاء فَوَجَدْنَاهَا مُلِئَتْ حَرَسًا شَدِيدًا وَشُهُبًا۝ 

8. Ва албатта, биз осмон(га етиш)ни талаб қилдик. Бас, уни кучли қўриқчиларга ва учқунларга тўлган ҳолда кўрдик.
Яъни жинлар осмонга аввалгидек ғайб хабарларини ўғриликча эшитиш, кишилар тақдирини билиш учун кўтарилганларида тамоман бошқа ҳолатга дуч келганликларини айтмоқдалар. Чунки жинлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлгунларича осмонга чиқиб, ўз ҳожатларини раво қилиб қайтардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий кела бошлагач, осмонни кучли фаришталар қўриқлашга ўтдилар ва жинларни турли жойлардан учқунлар билан қувиб, ҳайдадилар. Оятда жинларнинг ана шу ҳолатларига ишора қилинмоқда. Бу оятнинг иккинчи бир жиҳати шундаки, у жинлар бизнинг ер куррамиздан ташқарида ҳам ҳаёт кечириш хусусиятига эга эканига далилдир. 

 وَأَنَّا كُنَّا نَقْعُدُ مِنْهَا مَقَاعِدَ لِلسَّمْعِ فَمَن يَسْتَمِعِ الْآنَ يَجِدْ لَهُ شِهَابًا رَّصَدًا۝ وَأَنَّا لَا نَدْرِي أَشَرٌّ أُرِيدَ بِمَن فِي الْأَرْضِ أَمْ أَرَادَ بِهِمْ رَبُّهُمْ رَشَدًا۝ 

9. Ва албатта, биз у(осмон)да тинглашга қулай жойларга жойлашиб олар эдик. Энди эса ким қулоқ солса, ўзини пойлаб турган учқунга дучор бўладир.
10. Ва албатта, биз ер юзидагиларга ёмонлик ирода қилиндими ёки Робблари уларга рушдни ирода қилдими, билмасмиз.
Бу оятда жинлар ғайбни, кишилар тақдирини билмасликларини ўзлари эътироф этмоқдалар.

 وَأَنَّا مِنَّا الصَّالِحُونَ وَمِنَّا دُونَ ذَلِكَ كُنَّا طَرَائِقَ قِدَدًا۝ 

11. Ва албатта, биздан солиҳлар ҳам ва бошқалар ҳам бор. Турли гуруҳлар бўлган эдик. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).

2). Аёли вафот қилган киши ўша аёлини синглисига никоҳланса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat