Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам ёки спиртли ичимлик

00:00 / 28.01.2012 | eski savollar | 863
Ассалому алейкум мухтарам Шайх хазратлари ! сиздан аллох таоло мехрибончилиги ила бераётган синови билан хаёт кечирарканман бир масала бойича манга ёрдамингизни ва маслахатингизни аямайсиз деган умитда саволимни ёласам. ман оилада катта фарзантман савдо билан шугуланаман онам васинглим укам хотиним ишлашмайди.Аллох таоло берган ризкларини олиб келиб розгор киламан хаммамиз намоз укимиз лекин отам намоз хам укимидилар ва унинг устига арок сотадилар яхши гапириб хам кордим ёмон гапириб хам кордим болмади аллох таолодан дуолар килиб сораяпман шу ишларини ташлашликларини лекин ............шу отам гохида уйга гош ва харажат килиб келадилар ва бундан истемол киламиз агар истемол килмасак хафа болади урушадилар деб коркамиз ва хурматларини киламиз отамни жуда яхши кораман айтин ей устоз мани отамни жаханам оташида ёнишларини хохламиман лекин буни тушуниб етмаяптилар ман нима киле канака ёл туте ва сиздан илтимос олиб келётган розгорганарсаларини инма килишимиз кере истемол килсе боладими шу хакида манг сизни маслахатингиз кере ва бир холс озингиз ман учун бир дуо килиб беринг оллох толодан сораб беринг мани отам шу ишларини ташласинлар моминни моминга килган дуосии тез ижобат болар екан!!!!!! сизга аллох таолодан узок умир сораб колгувчи ОЛИМЖОН

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло отангизга инсоф ва ҳидоят берсин. У кишининг бошқа касби бўлмаса, иложини қилиб олиб келган нарсаларидан четда бўлишга ҳаракат қилинглар. Яхши гапириб йўлга солишга ҳаракат қилинглар. У одамга гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat