Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

савдодаги ҳолат

00:00 / 19.05.2012 | eski savollar | 343
Ассалому алейкум . Саволим қуйдагича: Пишиб этилмаган маҳсулот(уруг) учун олдиндан дехқон билан келишилган ҳолда( нархи ҳозирги баҳога нисбатан арзон ) пул туланса буладими. Маҳсулот 1 ойларда пишиб этилади,доҳқон ҳозир пулга муҳтож!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмони пишгунча, сунбулни оқаргунча ва офатдан эмин бўлгунча савдо қилишдан наҳйи қилдилар. Сотувчини ҳам олувчини ҳам наҳйи қилдилар».Бошқа бир ривоятда: «Узумни қорайгунча, донни қотгунча савдо қилишдан наҳйи қилдилар», дейилган. Тўрталасини Бешовлари ривоят қилишган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда баъзи бир зироат ва боғдорчилик маҳсулотларини қачондан бошлаб савдо қилиш мумкинлиги баён қилинмоқда. Ана ўша кўрсатилган ҳолатдан бошлаб, бу зироат ва боғдорчилик маҳсулотларини пишиб етилган вақтда бериш шарти билан сотиш мумкин. Ундан олдин сотиб ҳам, олиб ҳам бўлмайди. Чунки аввал ҳам айтилганидек, гумон кучли бўлади. Етишганлик аломати пайдо бўлганда эса, гумон деярли йўқолган бўлади. Ҳар бир зироат ёки меванинг етилиб қолгани эса, ўзига яраша аломатларидан билинади. Буни мутахассислар яхши тушунадилар. Деҳқон ва боғбон кишилар мавсум келгунча пулга муҳтож бўлиб қолишларини кўзда тутиб, ҳали тўла пишиб бўлмаган маҳсулотларни ҳам пишганда бериш шарти билан сотишларига рухсат берилган. Лекин бу нарса ҳам чегаралаб қўйилган. Бўлмаса, йўқ нарсани ҳам олди-сотди қилиб юборилиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat