Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эҳромда тикилган ич кийим кийиш

18:16 / 13 март | Ummu Fotimaa | 366

Ассалому алайкум! Шу ердаги савол жавобларда "эҳромга кирилганда эркаклар ич кийим билан адо этилган бўлса каффорат вожиб бўлиб, каффоратига қўй ёки эчки сўйилиши ҳақида ўқидим. Ва оила аъзоларимга шу ҳақда айтсам унча ишонишмаяпти яъни бунга юзаки қарашмоқда. (Менимча улар ҳам шунақа кийишмоқчи) Уларга: Шу сайтдан ўқидим, "зикр аҳлидан сўранг сайти" ишончли манбаа десам ҳам, ҳозирги кунда ҳар ҳил бошқа сайтлар кўпайиб, ҳар хил тўғри, нотўғри, асоссиз ҳадис ва манбаалар кўпайиб кетгани боис унча ишонқирашмаяпти. Шу йили Худо хохласа Ҳаж сафарига кетишади, шундай хатоларга йўл қўймасликлари учун асосан шу эҳромдаги ич кийимини киймаслик учун яхшилаб тушунтириш беришим керак, лекин қандай тушинтришни билмаяпман. Шунга ёрдам берсангиз. Қилган Ҳаж амаллари ноқис бўлиб қолишидан ҳовотирдаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркаклар эҳромга киргач тикилган кийим кийишлари мутлақо жоиз эмас. ўша тикилган кийимлар ичига эркакларнинг ички кийим ҳам киради. "Кифоя" китобида қуйидагича келади. 

Tикилган нарса, салла ва хушбўй нарса ила бўялган кийим кийиш. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا يَلْبَسُ الْمُحْرِمُ مِنَ الثِّيَابِ؟ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يَلْبَسُ الْقُمُصَ، وَلَا الْعَمَائِمَ، وَلَا السَّرَاوِيلَاتِ، وَلَا الْبَرَانِسَ، وَلَا الْخِفَافَ إِلَّا أَحَدٌ لَا يَجِدُ نَعْلَيْنِ، فَلْيَلْبَسْ خُفَّيْنِ، وَلْيَقْطَعْهُمَا أَسْفَلَ مِنْ الْكَعْبَيْنِ، وَلَا تَلْبَسُوا مِنَ الثِّيَابِ شَيْئًا مَسَّهُ الزَّعْفَرَانُ أَوْ وَرْسٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди?» деди.
«Кўйлаклар, саллалар, шалворлар, кулоҳлар, махсиларни киймайди. Илло, биров кийгани шиппак топмаса, махси кийиб, ошиғидан пастидан кесиб олсин. Заъфарон ва варс теккан кийимларни кийманглар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Умуман олганда, эркак киши эҳромга кирганда тикилган нарса кийиши мутлақо мумкин эмас.
Заъфарон – сариқ рангли ўсимлик бўлиб, у кўпроқ хушбўй нарса сифатида кийимларга суртилган. «Варс» ҳам Яманда ўсадиган сарғиш қизил ўсимлик бўлиб, хушбўй нарса сифатида ишлатилган. Ҳаж ва умра қилувчи шахс эҳром кийимига бу икки нарсани суртиши мумкин эмас.
Эҳромдаги эркак кишининг оёқларининг ошиғи ва уст қисми очиқ бўлиши лозим. Шунинг учун шиппаги йўқ одам махси кийишга мажбур бўлса, унинг ошиғидан устини кесиб ташлаши тайинланмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat