Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Холам ҳажда вафот қилдилар

21:23 / 18.08.2018 | Абдуманнон Шодмонов | 1114
Ассалому алайкум! Устозлар, ҳолам бу йил хаж амалини ният қилиб сафарга чиқдилар. Мадинада 3 кун туриб, сўнгра Мийқотда хаж ва умра амалини бажариш учун ният қилиб эхром кийдилар. Сўнгра Маккага қараб 90 км юриб йўлда вафот этдилар. Холам хожи бўлдиларми ёки ҳажжи бадал қилиш керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Агар васият қилган бўлса ҳажжи бадал қилиш вожиб. Агар васият қилмаган бўлса меросхўрларнинг ихтиёри. Аммо у зотнинг мақомига келсак Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади: 

 وَمَن يُهَاجِرْ فِي سَبِيلِ اللّهِ يَجِدْ فِي الأَرْضِ مُرَاغَمًا كَثِيرًا وَسَعَةً وَمَن يَخْرُجْ مِن بَيْتِهِ مُهَاجِرًا إِلَى اللّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ يُدْرِكْهُ الْمَوْتُ فَقَدْ وَقَعَ أَجْرُهُ عَلى اللّهِ وَكَانَ اللّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا۝ 

100....Ким уйидан Аллоҳ ва Унинг Расулига ҳижрат қилиб чиқса-ю, сўнгра унга ўлим етса, албатта, унинг ажри Аллоҳ зиммасига тушадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Ушбу оятдаги ажри Аллоҳнинг зиммасида бўлганларнинг сафида бўлади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat