Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавофи ифоза

16:33 / 15.03.2020 | Otabek | 2227

Ассалому алайкум! Мен 2014-йил Оллоҳ насиб қилиб ҳаж зиёратига ота ва онам билан борданман. Отамни ҳайитнинг биринчи куни қурбонликларимиз сўйилгандан кегин эҳромдан чиқиб шу куни кечги пайтга тавофул ифоза амалини бажариш учун ҳарамга бордик. Отам ўзлари катта масофага юролмаганлари учун аравачада ҳарамнинг 2 қаватида айлантира бошладим. Одам кўп эди шу сабабли Каъба кўринмас эди . 3-тавофдан кейин отам Каъба кўринмаяпди деб тавофни тўхтат дедилар. Уларни райини қайтаролмадим ва уларни бир чекада аравачада ўтказиб онам билан тавофил ифоза амалини шу куни тугатдим. Эртаси куни яъни қурбон ҳайитининг 2-куни отамларни ҳарамга бориб тавофил ифоза амалини тўлиқ қилиб бажардилар. Саволим отам қайта ҳаж қилишлари керакми ёки каффоратига қўй сўйиладими? Оллоҳга шукур отам ва онам ҳаётлар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавофни кета кет қилиш шарт эмас. бўлиб қилса ҳам адо бўлади. Орасида жиноятлар қилиб қўймаса бўлди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat