Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж ва умра, карз

00:00 / 22.12.2010 | eski savollar | 970
Ассаламу алайкум шайх хазратлари! Шу йил мен хажга боришни ният килиб куйганман. Бугунги кунда мени одамлардан молиявий карзларим йук. Лекин бошкаларда мени хакларим бор. Баъзиларини тартибга солиш имкониятим бор. Бир масалада Сиздан маслахат ва ёрдам беришингизни сураб коламан. Ота-оналаримиз 8-9 йил олдин утиб кетишган. Улардан бизлар икки угил ва турт киз колган. Хаммалари уйли-жойли. Ота-онани уйида менинг акам оиласи билан туради. Улардан анчагина мерос колган ва шу кунга кадар булинмаган. Мен 15 йил олдин онамга узимнинг яшаб турган уйимни-ховлини омонат сифатида ташлаб, хужжатларини расмийлаштириб бошка шахарга ишга кетганман. 4-5 йллар утгандан кейин акам мендан сурамасдан онамга ушбу ховлини соттириб оиласига автомашина ва бошка нарсаларга сарф килган. Бугунги кунда мен акам билан бу мавзуда унинг хурмати юзасидан гаплашганим йук. Аммо опа-сингилларим гаплашганда, карзни буйнига олиб, номига уч-турт йилда тулаб бераман деган, лекин шу кунга кадар имконияти булса хам туламаяпти, менимча тулаш нияти хам йук. Акам закот тулаш имконияти бор одам ва у хам хажга бориш ниятида юрибди. Саволим куйидагича: 1. Мен хажга боришим олдидан ва керакли амалларни бажаришим учун ота-онадан колган мерос таксимланиши керакми? Ёки хайр-эхсон килиш керакми?2. Акам карзини туламасдан хажга бора оладими?3. Акам менга карзини туламаса, мен узим хажга бора оламанми?Жавобларингизга Сизга олдиндан миннатдорчилигимни билдираман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Меросни ҳажга алоқаси йўқ. Усиз ҳам тезроқ тақсимлаш керак.2. Нотўғри иш қилган бўлади. Агар қарзни тўламай борса.3. Бора оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat