Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нега узр йук?

00:00 / 03.02.2012 | eski savollar | 1015
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Хамма иттифок килган нарса бу хато,эсдан чикариш,мажбурлаш ва ухлаш вактида килинган гунохлар номаи аъмолга езилмаслиги.Лекин мен тушунмаган нарсам масалан кимдур намозида касддан эмас балки хато килиб еки эсидан чикариб Куръонни янглиш,маъносини бузадигон даражада укиди.Энди нима учун у шариатда берилган мазкур кенгчиликдан фойдаланмай,балки намозини бузуб кайта укиши керак?Агар касддан оят маъносини бузса бу бошка гап,гунохкор хам булади,намозиям фосид.Лекин касддан эмас,балки хатоан еки унутиб килсачи?Яна бир мисол рузадорни огиз чайкагандами еки бошка вактдами ихтиерсиз халкумидан ичига сув кирса рузаси бузилади дейилган бизни мазхабда.Лекин у бечора нима килсин?!Атайлаб сувни ичига киргазмадику?Ханафийларда шундок булса хам бошка мазхабда бу масалаларда енгиллик томонини олганини куриш мумкин.Масалан Ибн Усаймин рахимахуллох уз ихтиерисиз ичига сув кириб кетганни рузаси бузилмайди деб кетдилар.Яна бир сайтда намозда касддан оятни маъносини бузадиган даражада хато килса намози бузилади дейилибди.Мана шу осон гапларни олиш Куръон ва Суннатга мувофикрок,Шариат курсатмасига якинрок (чунки бу дин осондур,хечким уни кийинлаштириб юбормаслиги керак),мантикка хам мосрок эмасми?Барча жавоблар учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозда саждаи саҳв билан хатолар тўғриланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat