Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл рўза ҳақидаги ҳадислар.

00:00 / 02.02.2012 | eski savollar | 560
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Расулуллоҳ алайҳис-салоту ва саллам шанба куни ро'задан қайтарганлар.Чунки бу кун яҳудийларни муқаддас куни бо'либ у кунни улуг'лаб ро'за тутиб бо'лмайди.Яна бошқа "Булуг'ул маром" китобида келтирилган ҳадисларида:564) Саммо бинт Буср (р.а.) дан: «Шанба кунида сизга фарз қилингандан бошқа рўзани тутмангиз ва агар биронтангизнинг (у билан оғиз очишга нарса) топмаса, ток ёки дарахт шохини шим(иб бўлса ҳам оғзини оч)син». Бешлик ривояти. Ровийлари сиқотлардан шунга қарамай мазкур ҳадис музтарибдир. Молик уни мункар деган. АД ҳадисини мансух дегандеб айтганлар.Аммо шу "Булуг'ул маром" да юқоридаги ҳадисдан кейин келгувчи ҳадисда бундай дейилган:565) Умм Салама (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг бошқа кунлардан кўра шанба ва якшанба кунларида кўпроқ рўза тутганлар. Ул зот : «Бу иккиси мушрикларнинг байрам кунларидир, мен уларга мухолиф амал қилмакни истайман»-дер эдилар. Лафзи ҳам уники. Бир ҳадисда шанба куни ро'задан қайтарилган бо'лса,иккинчисида эса менимча ро'за тутишга тарг'иб бор.Бир ҳадисда шанба куни ро'за тутмаслик яҳудийларга хилоф қилиш дейилса,бошқа ҳадисда бо'лса шанба ва якшанба (бу якшанбадан мурод демак насронийларини байрами деб чундим) айнан ро'за тутиш уларга хилоф иш бо'лиши айтилган.Бу ҳадислар орасидаги фарқларни қандай тушунмоқ керак?Жавоблар учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур кунларнинг биттасида рўза тутиб бўлмайди. Аммо иккитасини қўшиб тутса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat