Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисни шарҳлаб беринг

15:33 / 23.03.2020 | G'ayratbek | 1654

Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларида эдик. У зот фитналар ҳақида гапирдилар. Улар ҳақида кўп гапирдилар. Ахлос фитнаси ҳақида сўзлаганларида бир киши: "Эй Аллоҳнинг Расули! Ахлос фитнаси нима?” деб сўради. "У одамлар бир-бирларидан қочиши ва моллар талон-торож бўлишидир. Сўнг Сарро фитнаси бўлади. Унинг тутуни аҳли байтимдан бўлган, ўзини мендан деб даъво қиладиган, лекин мендан бўлмаган бир кишининг қадамлари остидан чиқади. Фақат тақводорларгина менинг дўстларимдир. Сўнг одамлар қовурға устидаги сонга ўхшаш бир кишига байъат қилишади. Сўнг қора (катта) фитна бўлади. У ушбу умматдан бирортани омон қолдирмайди. Энди тугади дейилса, яна чўзилиб кетади. Унда киши тонгда мўмин бўлса, кечда кофир бўлади. Охир-оқибат одамлар икки фирқага бўлинадилар: нифоқи бўлмаган имонли фиркага ва имони бўлмаган нифоқ т. фирқасига. Қачон ана шу фитна содир бўлса, уша куни ёки эртасига Дажжолни кутаверинглар" дедилар» (Абу Довуд ва Ҳоким). Ассалому алайкум Устозлар шу ҳадисни батафсил шарҳлаб беринглар, Жавоб учун олдиндан Раҳмад.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ҳадис қуйидагича:

عَنْ عُمَيْرِ بْنِ هَانِئٍ الْعَنْسِيِّ، قَالَ: سَمِعْتُ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ عُمَرَ، يَقُولُ: كُنَّا قُعُودًا عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ، فَذَكَرَ الْفِتَنَ، فَأَكْثَرَ فِي ذِكْرِهَا حَتَّى ذَكَرَ فِتْنَةَ الْأَحْلَاسِ، فَقَالَ قَائِلٌ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، وَمَا فِتْنَةُ الْأَحْلَاسِ؟ قَالَ: هِيَ هَرَبٌ وَحَرَبٌ، ثُمَّ فِتْنَةُ السَّرَّاءِ دَخَنُهَا مِنْ تَحْتِ قَدَمَيْ رَجُلٍ مِنْ أَهْلِ بَيْتِي يَزْعُمُ أَنَّهُ مِنِّي وَلَيْسَ مِنِّي، وَإِنَّمَا أَوْلِيَائِيَ الْمُتَّقُونَ، ثُمَّ يَصْطَلِحُ النَّاسُ عَلَى رَجُلٍ كَوَرِكٍ عَلَى ضِلَعٍ، ثُمَّ فِتْنَةُ الدُّهَيْمَاءِ لَا تَدَعُ أَحَدًا مِنْ هَذِهِ الْأُمَّةِ إِلَّا لَطَمَتْهُ لَطْمَةً، فَإِذَا قِيلَ: انْقَضَتْ، تَمَادَتْ، يُصْبِحُ الرَّجُلُ فِيهَا مُؤْمِنًا وَيُمْسِي كَافِرًا، حَتَّى يَصِيرَ النَّاسُ إِلَى فُسْطَاطَيْنِ، فُسْطَاطِ إِيمَانٍ لَا نِفَاقَ فِيهِ، وَفُسْطَاطِ نِفَاقٍ لَا إِيمَانَ فِيهِ، فَإِذَا كَانَ ذَاكُمْ فَانْتَظِرُوا الدَّجَّالَ مِنْ يَوْمِهِ، أَوْ غَدِهِ 

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, у зот фитналар ҳақида гапириб, уларни кўп зикр қилиб, Аҳлас* фитнасини ҳам айтиб ўтдилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аҳлас фитнаси нима у?» деди. У зот шундай дедилар: «У қочиш ва урушдир. Сўнг сарро* фитнаси бўлади. У менинг аҳли байтимдан бўлган, ўзини мендан деб гумонсирайдиган кишининг оёғи остидан бошланади, ҳолбуки у мендан эмас. Дарҳақиқат, менинг дўстларим тақводорлардир. Сўнг одамлар қовурға устидаги ёққа ўхшаган киши билан сулҳ тузадилар (яъни қобурға устида ёғ турмагани каби мулкка аҳл бўлмаган кишининг атрофида жамланадилар). Сўнг зулмат фитнаси бўлади, бу умматдан биронтасини қолдирмай тарсаки уради. Энди тугади деганда яна давом этаверади. Бир киши унда эрталаб мўмин уйғониб, кечқурун кофир бўлади. Одамлар икки чодирга бўлинадилар: мунофиқлиги бўлмаган иймон чодири ва иймони бўлмаган мунофиқлик чодири. Қачон ана ўша юз берса, ўша куни ёки эртасига Дажжолни кутаверинглар».
* Аҳлас – уловларнинг тўқими тагига солинадиган намат.
* Сарро – кенгчилик, асли шод қилиш, хурсанд қилишдан олинган бўлиб, неъматлар тўкинлиги ва тан-сиҳат хотиржамлигидаги кенгчиликдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat