Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташриф истаги

00:00 / 16.02.2012 | eski savollar | 535
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!Азиз ва мухтарам Устоз Шайх Хазратлари,Мукаддас дийу-шариъатимиз йулида тинмай, холисанлиллох матонат ила хизмат курсатаетганингиз учун Сизни ва оила аъзоларингизни, кул остингизда мазкур хайрли ишларда турли машаккат, фитналарга чап бериб, сабр килиб бардавом булиб келаетган биродарларимизни, узимиз катори куплаб Дуне мусулмонларига куплаб манфаат етказаетганингиз учун Сиз азизларга ташаккур изхор киламиз, Аллох субханаху ва таоло ажру-савобларингизни купайтириб, микдорни хисобламасдан берсин токи тарозунинг "хайрли амаллар" тортилган палласи огир келишида сабабчи булсин, Омийн!Хазратим, мухтарама кайин волидамиз бирмунча йиллардан буен канд хасталиги билан огрийдилар, якинда касалхонадан чикканларидан бери хеч ким билан, хатто суюклилари булган аелим билан гаплашмай куйибдилар, барчамиз бу холатдан ташвишга тушдик. Атрофдагиларни айтишига кура конларини алмаштириш жараенида шошилинчда тугри келган конни куйиб юборишган экан, кейинрок билишса у кон бир фолбин аелга тегишли экан, шуни таъсири эмасмикан, валлохуаълам, дея куркиб хам колдик. Не киларимизни билмаймиз, угиллиги масжид мулласини олиб келиб дам солдиришибди, натижаси булмабди, орада узлиги хам укишаетган экан, лекин узгариш йук. Узимиз мусофирчиликдамиз, шу сабабдан хавотиримиз ошган. Аллох ахволларини унгласин! Хазратим, у кишини ешлари улуг. Сизни гоят хурмат киладилар. Соглом пайтларида аелим сабаб куплаб маърузаларингиздвн бохабар булиб турардилар. Устоз, агар вакт ва узингизга маълум тарафдан кулай булса шу кишини кабул килоласизми? Шояд, бахайбатингиздан, илмингиз нуридан бахраманд булиб холатларида ижобий узгариш булса, иншааллох...Эхтиром ила муридингиз,Фахруддийн Рустамхужа углиВа ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло у кишини раҳматга ғарқ қилсин, устиларидан сакинани туширсин, сўроқларини осон қилсин, гуноҳларини мағфират қилсин ва жойларини жаннатдан қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat