Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу калимани айтса ширкми

19:52 / 04.06.2022 | Jasur | 784

Ассалому алайкум! Дунёда сохтакор инсонлар ҳам учраб туради, яқинда сохта тренингчиларни асл юзини очишди, комментарияга қизиқиб кирдим, бази бир инсонлар табиат хатоси деган гапни ишлатишган экан бу ширкка кирадими? Бу сўзни айтиш иймондан айирадими? Агар шикр бўлса яқинларимни бундай демасликларига огоҳлантирмоқчи эдим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Табиат хатоси” деган сўзни Аллоҳдан ўзга яратувчи бор деган эътиқодда айтса куфр бўлади. Агар маъносини чуқур англаб етмай, мулоҳаза қилмай, ўша кишини мазаҳ қилиш учун айтса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat