Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба ва истиғфор

00:00 / 16.02.2012 | eski savollar | 6412
Шайх хазратлари, Аллоҳ :жж илмингизни зиёда этин, умрингизга ва қилаётган ишларингизга барака берсин ва иншАллоҳ сизу бизни расулуллоҳ :саwни суҳбатида булишликни ва Аллоҳ :жжни жамолини куришликни насиб этсин.Савол: , бир яхши уламонинг марузасини эшитишим давомида у кишини кучли уламоларнинг истиғфор ва тавба сўзларини фарқи ҳақида шудай деганлар дедилар; истиғфор - бу аввал қилиб утган гуноҳлар учун Аллоҳ :жждан кечирим сўраш, тавба эса - бу келажакда булдиган гуноҳларимиз учун кечирим сураш дедилар. мен араб тилини жуда бой тил эканлигида бу икки сўз бир манони англатади деб юрар эдим. Сиздан шу ҳақда сурашликни лозим курдим, сизни бу каби саволлар билан вақтингизни олган булсам минг бор узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

‎- Истиғфорнинг луғавий маъноси, беркитиш ва устини ‎ёпишдир. Аллоҳ мағфират қилди, дегани гуноҳни беркитди ‎деганидир. Истиғфор (гуноҳнинг кечирилишини) ‎сўрашдир.‎Истиғфор уламолар истилоҳида гуноҳнинг мағфират ‎қилинишини дуо, тавба ва бошқа тоатлар ила сўрашдир.‎Амалда банда тилида «астағфируллоҳ» ва шу ‎маънодаги калималарни айтиб, дил билан тасдикдаши ‎истиғфордир. Умумий маънода эса, истиғфор диндорликни ‎ифода этади.‎Аслида оддий ҳолатларда истиғфор айтиш мандубдир.‎Гоҳида истиғфор айтиш вожиб бўлади. Мисол учун, ‎маъсият содир бўлгандан кейин.‎Гоҳида истиғфор айтиш ҳаромга айланиб қолади. ‎Мисол учун, кофирларга истиғфор айтиш.‎Бандадан талаб қилинган истиғфор гуноҳни тарк ‎этишдир. Ўша маъно кишининг қалбида собит бўлишидир. ‎Гарчи тили билан талаффуз қилмаса ҳам.‎Тили билан истиғфор айтса-ю, ўзи гуноҳда бардавом ‎бўлса, истиғфор айтишга лойиқ иш қилган бўлади.‎Байҳақий ва Ибн Асокирлар ривоят қилган хабарда:‎‎«Гуноҳдан тавба қилувчи худди гуноҳи йўкдекдир. ‎Гуноҳига истиғфор айтиб туриб, уни давом эттираверган ‎Роббисини масхара қилгандекдир», дейилган.‎Тили билан истиғфор айтган одам маънониқалбида ҳам мулоҳаза қилиши лозим. Агар бунга қодир ‎бўлмаса, истиғфор айтишни тили билан давом эттириб, ‎иложи борича қалби билан мулоҳаза қилишга уринади.‎Истиғфор айтишнинг сийғалари кўп. Энг машҳури ‎‎«Астағфируллоҳ» дейиш. Истиғфорнинг «Аллоҳуммағфир ‎лии, Роббиғфир» каби сийғалари ҳам бор.‎Кўпчилик томонидан ихтиёр қилинган истиғфор ‎сийғаси Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят ‎қилган саййидул истиғфордир:‎‎«Аллоҳумма анта роббии. Лаа илаҳа илла анта. ‎Холақтании. Ва ана абдука. Ва ана ала аҳдика. Ва ваъдика ‎мастатоъту. Аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу ‎лака би неъматика алайя. Ва абуъу би занбии. Фағфир лии. ‎Фа иннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта».‎Маъноси: «Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга ‎илоҳи маъбуд йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг ‎бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг ахдинг ва ‎ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ‎шарридан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган ‎неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам ‎эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч ‎бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».‎Истиғфорнинг энг афзал сийғаларидан бири ‎‎«Астағфируллоҳал азийма аллазии лаа илаҳа иллаа ҳува ‎ал-Ҳаййя ал-Қайюма ва атубу илайҳи»дир.‎Истиғфор айтиш учун албатта гуноҳ қилган бўлиш ‎шарт эмас. Балки истиғфор ўзи марғуб нарсадир. ‎Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум бўлсалар ‎ҳам, доимий равишда истиғфор айтганлар.‎‎«Тавба» сўзи араб тилида «қайтиш» маъносини ‎англатади. Банданинг гуноҳдан қайтиши ҳам тавба деб ‎аталган.‎Уламолар тавбанинг шаръий маъноси ҳақида бир-‎бирини тўлдирувчи ва таъкидловчи бир неча таърифларни ‎айтганлар.‎Роғиб: «Шариатдаги тавба — ёмонлиги учун гуноҳни ‎тарк қилиш, ўзидан ўтган камчиликка надомат қилиш, ‎гуноҳни яна такрорламасликка азм қилиш ва имкони бор ‎ишларни қайтадан қилишдир», деган.‎Журжоний: «Тавба — қалбдаги гуноҳда давом этиш ‎тугунини ечиб, Аллоҳга қайтиш ва Роббнинг барча ‎ҳақларини адо этишдир», деган.‎Баъзилар: «Тавба — эътироф, надомат ва гуноҳдан ‎узилиб чиқишдир», деганлар.‎Бошқалар: «Тавба — қилинган маъсиятга бу ишнинг ‎маъсият бўлганлиги учун надомат чекиш ва уни ‎қайтармасликка азму қарор қилишдир», деганлар.‎‎«Таърифот» китобининг соҳиби тавбанинг маъноси ва ‎турлари ҳақида жумладан қуйидагиларни келтирган:‎‎«Тавбанинг маъноси учтадир. Биринчиси — надомат ‎қилиш. Иккинчиси — Аллоҳ қайтарган нарсадан қайтишга ‎азму қарор қилиш. Учинчиси — зулмларни ўрнига ‎қайтариш учун ҳаракат қилиш».‎Тавбанинг турлари:‎‎1. Иноба тавбаси Аллоҳ таолонинг қудратидан қўрқиб ‎қилинган тавбадир.‎‎2. Аллоҳ таолонинг яқинлигидан уялиб қилинган ‎тавба.‎‎3. Фосид тавба фақат тил билан қилинган тавбадир.‎‎4. Саҳиҳ тавба банданинг гуноҳ қилиши билан дарҳол ‎ўзини билиб, ундан қайтишидир.‎‎5. Насуҳ тавба.‎Уламоларимизнинг таъкидлашларича, насуҳ тавба ‎бўлиши учун тўрт нарса: қалб ила надомат қилиш, тил ила ‎истиғфор айтиш, гуноҳни такрорламасликка азму қарор ‎қилиш ва ёмон ҳамсуҳбатлардан узоқлашиш лозимдир.‎Ҳадислардан бирида бундай ривоят қилинади:‎‎«Ислом ўзидан аввалги гуноҳларни ювиб юборади, ‎тавба ҳам ўзидан аввалги гуноҳларни ювиб юборади». ‎Яъни, бир киши аввал гуноҳ ишларқилиб юрган бўлса-ю, кейин мусулмон бўлса, аввалги ‎гуноҳлари мусулмон бўлиши билан ўз-ўзидан ювилиб ‎кетади.‎Шунингдек, бир мусулмон киши билмасдан гуноҳ ‎ишни қилиб юрса-ю, кейин тушуниб етиб, тавба қилса, ‎яъни чин кўнгилдан надомат қилса ва ўша ишни қайтиб ‎қилмасликка аҳду паймон этса, билмасдан қилган аввалги ‎гуноҳлари ювилиб кетади. Холис тавба эшигининг очиб ‎қўйилиши сиз билан биз учун Аллоҳнинг катта ‎неъматидир.‎Кўриниб турибдики, истиғфор ва тавба ҳақида ‎сизнинг саволингизда келган гаплар барчаси ‎беҳудадир. ‎

Топ рейтинг www.uz Openstat