Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

фарзандлар муаммоси

00:00 / 01.03.2012 | eski savollar | 1726
Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бо'лсин. Илк маротаба хат ёзаётганим учун хатою камчиликларига олдиндан узр со'райман.Оилада 4 фарзанднинг каттаси менман. оилаликман. Отам ҳаётлари давомида жуда ко'п нохақликларга учраганлар, шу сабабданми билмадим охирги пайтларда ичкиликка ружу қо'йганлар. о'зларини англамас даражада ичадилар. харомдан қайтолмаётганликларини, умрларини бехудага сарфлаётганлари, сог'лиқларини ёмонлашиши, онам-у жигарларимни сиқилиши мени жуда қийнайди. менку бир қадам узоқдаман, аммо шу ҳолатни ичидаги онамга, укаларимга юрагим эзилади. отам ичиб келганда куракда турмайдиган гаплар гапирадилар, онамга азоб берадилар бундан укмнинг жахли чиқиб отам билан урушиб кетишади. аслида биз ҳеч қачон отамга ёки онамга қарши чиқмаганмиз, уларнинг гапи гап бо'лган, уларни ко'зларига тик боқмаганмиз. аммо энди... укаларим олдинлари 1 со'з билан айтганда бахтли эдилар, хозир саг'ал нарсага йиг'лайди, мунгли бо'либ қолишган. отамни салобатлари босадими ё қо'рқаманми ҳуллас ҳеч ҳам қарши гап айтолмайман.буви додаларимиз о'тиб кетишган, ака опаларини со'зларини қулоққа илмайдилар. Птам аслида жуда яхши инсон, ко'нгли тоза, саховатли одам, биргина ожизликлари шу томондан. илтимос, буни отасидан шикоят деб тушунманг, бу хатни минг андиша билан ёзяпман. илтимос ё'л ко'рсатинг, жоиз бо'лса насихат қилинг нима қилсак биз фарзандлар отамизни шу балодан (ичкилик) қутқарамиз. хатою камчиликлар бо'лган бо'лса узр. жавобингиз учун рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мажбурий даволашга беринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat