Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиз тарбияси

00:08 / 22.12.2018 | Райҳон | 2305

Ассалому алайкум! Мен раҳбар аёлман. Қизим мени ходимамдан қизғонади. Мен тирик бўла туриб ундан ўзингизга қиз ясаб олгансиз, деб асабимга тегаверади. Уни ўқитганман, яқинда турмушга узатдим, вақт-бевақт бориб кўролмайман, у эса қизингиз ёнингиздада, у билан бахтлисиз, мени унутиб юборгансиз, мазмунида смс лар йўллайверади. Мен бир неча марта тушунтиришга, у бор йўғи ходимим эканлигини айтишга урундим. У тушунишни истамайди. 25 ёшли қизимнинг ўзини тутиши тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мени асабимга тегсанг оқ бўлиб қоласан экан – деб айтинг. Оқ бўлиши учун оқ қилдим деб айтиш шарт эмас. Сиз эса фарзандингизни бу ишини гўзал қабул қилинг, чунки қанча хору-зор ота оналар борки фарзандлари уларнинг ҳолидан хабар олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat