Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гувохларсиз Исломни қабул қилса бўладими?

21:53 / 19.04.2020 | Oyatulloh Qodirov | 1902

Ассалому алайкум! Хозирда Россияда карантин боис уйдан чиқмай ўтирибман. Саволим бор эди, аввалига масжидга бориб имом домладан сўрамоқчи эдим лекин хозир буни иложи йўқ. Бир украиналик қиз билан интернетда танишиб қолдим. Бир гурухда пост қўйган экан ёрдам сўраб. Шу боис гаплашиб қолдик. У қиз яшайдигон шахарда масжид йўқ экан. Қандей қилиб қабул қиламан ислом динин деб сўраябди. Мен айтдимки шаходат калимасини келтир мусулмон бўласан дедим. У қиз ўзи интернетдан ўқиб билибдики масжидга бориш керак экан қабул қилиш учун деб қолди. Яна айтябди 10 соатлик йўл мен турган шахардан то яқиндаги бошқа масжидга. Мен айтдим имкони бўлмаса шаходат калимасини айт Аллоҳ гувох бўлади дедим. У қиз имомлардан домлалардан сўраб билиб беришимни хохлади. Бунде холатда нима қилиш керак? Инша Аллоҳ яна бир муслима кўпайса. Ёрдаминггизга мухтожман жавобини кутаябди. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезда калима келтириши керак. Муслима бўлиши учун масжидга бориши шарт эмас. Сиз гувоҳ бўлиб турсангиз ҳам кифоя қилади. Аслида сизни гувоҳлигингиз ҳам шарт эмас. Қолганини аста секин ўрганиб бораверади. Қуйидаги линкда берилган сайтни бериб юборинг. Ўқиб ўргансин. Валлоҳу аълам!

https://islam.uz/


Топ рейтинг www.uz Openstat