Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғийбат

16:56 / 05.08.2023 | Murodali | 343

Ассалому алайкум! Ёшим 16 да Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман намоз ўқишни бошламасимдан олдин унчалик яхши бола эмас эдим. Аллоҳнинг изни ила қалбимга Аллоҳ таоло ҳидоятни берди.Шу намозни бошлаганимдан сўнг анча узгардим.Саволим шундан иборатки озим билб билмай ғийбат қилиб қуйганман шайтон васваса қилб, ғийбат қилган одамнинг савоб амаллари оҳиратда кимни ғийбат қилган бўлса шуларга бўлиб берилар экан агар савобларим етмаса гуноҳлари менг юклатилар экан шунда савобларим етмай гуноҳларим туфайли жаҳаннамга тушушдан қўрқиб қолдим шу ҳақидаги марузани эшитиб анчадан бери ўзимда эмасман. Ҳурматли диндошим илтимос саволимга жавоб берсангиз Афсуски ғийбат қилган одамларим орасида бази бир қизлар ҳам бор улардан қандай қилиб узр сўрашни билмайман тўғри йўл кўрсатинг илтимос.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

ҒИЙБАТНИНГ КАФФОРОТИ

   Ғийбатчи бир йўла икки ҳаққа нисбатан жиноят қилади:
1. Аллоҳ таолонинг ҳаққига жиноят қилган бўлади. Чунки у Аллоҳ таоло қайтарган ишни қилди. Бунинг каффороти тавба қилиш билан бўлади.
2. Банданинг ҳаққига жиноят қилган бўлади.
Агар ғийбат банданинг ўзига етган бўлса, ғийбатчи унинг олдига бориб, кечирим сўраши ва надоматини билдириши лозим бўлади.
Уламолар: «Унинг тавбаси тўлиқ бўлиши учун қаерда, қайси мажлисда ғийбат қилган бўлса, ўша ерда, ўша мажлисда ғийбат қилинган киши ҳақида яхши гапларни гапириши керак», деганлар.
Агар гап ғийбат қилинган одамга етмаган бўлса, тавба қилган ғийбатчи унинг ҳаққига истиғфор айтади. ("Руҳий тарбия" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat