Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлари

00:00 / 06.03.2012 | eski savollar | 685
Ҳурматли Шайх Хазратлари!Ислом Умматига ва Ўзбек миллатига қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳ беҳисоб ажру-савоблар билан мукофотлантирсин.Саволим такрорланган бўлса Сиздан минг бор узр сўрайман ва қимматли вақтингиз учун ташаккур изҳор этаман:Агар инсон сафардалигида намозларини қазо қилса, кейин қазо намозларини қаср қилмасдан қазо қилиб ўқиса (хаёлидан кўтарилиб). Кейин эсига тушганидан кейин нима қилади? Қаср қилиб қайтадан ўқиши лозим бўлган тақдирда, шом, бомдод ва хуфтоннинг витрини ҳам қайтадан қаср қазо қилиб ўқийдими? Яъни 2 ва 3 ракатли бўлган намозлар камайтирилмасдан ўқиладику.Беодоблик қилган бўлсам узр сўрайман.Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эсидан кўтарилиб тўлиқ қилиб ўқиса, мазкур ҳолатда қайтадан ўқимайди. Бомдод, Шом ва Витр намозлари қаср қилинмайди. Сиз намоз китобларини эътибор билан ўқинг. Уларнинг ҳаммасида, қаср – тўрт ракатли фарз намозларни икки ракат қилиб ўқишдир, дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat