Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муаммо

00:00 / 08.03.2012 | eski savollar | 3150
Ассалому алайкум Ҳурматли устоз! Ҳозирги вақтда катта деса ҳам бўлади, лекин унча кичик ҳам бўлмаган нохушлик ҳақида сиздан сўрамаоқчиман. Гап шундаки, ҳозирги вақтда маҳрам-номаҳрам тўғрисида биладиганлар камайиб кетганлигиданми уймизга қўшнилар, газчилар, светчилардан кутилмаганда кириб келиб қолишади ёки ҳовлингизни ярмига келиб кейин чакиришади. Уйда аёл-қизларим бўлишади, мен бўлмаган вақтларим бўлади. Шу ҳолатдан сақланиш учун доим дарвозани беркитиб қўйишга қарор қилдим. Келган одам чақиради ёки қўнгироқни босади. Чиқиб савол-жавоб қиламан. Ҳурматли устоз, дарвозамни доим берк туриши тўғрими? Маслаҳат беринг. Чунки "эрталаб азонда дарвозалари очилган хонадонларга фаришталар ва улар билан Аллоҳнинг баракалари киради" дейилган ҳикматларни ҳам эшитганман. Илтимос маслаҳат беринг..! Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Дарвозани доимо беркитиб қўйиш жуда ҳам тўғри. Зотан уни шунинг учун қурилади. Аллоҳ таолонинг баракаси ва фаришталар ҳамма тарафдан кираверадилар. Айниқса, дорвозаси берк –шариатга амал қилган хонадонларга кўп кирадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat