Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий молия тизими ҳақида

00:00 / 23.09.2008 | eski savollar | 3954
Муҳтарам устоз, сиздан икки нарса ҳақида со'рамоқчи эдим. 1.Ман Исломий молия тизимини о'рганишга, исломий иқтисодиёт, ижитимоий та'минот тизими ва солиқлар ҳақида о'рганишга жуда қизиқаман чунки сохам шуларни о'з ичига олади. Исломнинг бу масалаларга одил ёндошуви ҳамиша мани мафтун этиб келган. www.инфо.ислом.уз сайтида чоп этиб борилаётган, ижтимоий та'минотга ва инсон ҳуқуқларига оид мақолаларингизни барчасини мунтазам о'қиб бормоқдаман. Лекин чуқурруқ о'рганиш учун бу камлик қилади. Фақат айнан шу сохалар учун хослаб ёзилган қадимги ва замондош уламоларимизнинг бирорта асарлари борми? Ёки о'зингиз шу ҳусуда бир китоб қилишга режа қилганингиз ё'қми? Агар бирорта шундай китоб бо'лса маслаҳат берсангиз, олиб о'қирдик. О'збек тилида бо'лиши шарт эмас.2. Камина мухлисингиз қироат илмига қизиқаман ва буни о'рганишни ҳоҳлардим. Манга ко'проқ Қуwайтлик машҳур қориларнинг қироатлари ёқади, ҳусусан Мишари бин Рошид ал-Афасй, Фаҳд бин Салем ал-Кандариларнинг қироатлари чиройли. Қуwаитга бориб шу кишилардан қироат илмини о'рганиш ниятим бор. Сизнинг буларнинг мактаблари ҳақида бирор хабарингиз ё'қми, ҳойнаҳой Қуwаитлик биродарларингиз ко'п бо'лса керек. Албатта бундай саволни бериш бир оз ножоиз, лекин очиг'и бошқа со'райдиган ҳеч кимни билмайман. Аллоҳ умрингизни барокатли қилсин, ҳамиша дуодамиз,

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1.- «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «савдо» ва «закот» китоблари сиз истаган мавзуга яқин. Бир алоҳида китоб қилиш нияти ҳам бор.2. Қироат илминиинг асосий устозлари Миср ва Сурияда. У ерларда бу борада алоҳида ўқув юртлари ҳам бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat