Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайх хазратлари, илтимос, жуда мухим.

00:00 / 11.12.2007 | eski savollar | 1123
Ассалому Алайкум Шайх хазратлари! Аллох Сизу биздан рози булсин. Ушбу билан Сиздан мен учун жуда мухим булган бир масалани сурамокчиман, бу сайтда талок масаласи жуда куп марта ёритилганини биламан, лекин бу холатда айнан Сизни курсатмангизга жуда мухтожман. Менинг синглимни айтишича эри маст холатда 2 ёки 3 марта учталок деб айтган (мен аслида талокнинг маст холатда булса хам талок лафзи ишлатилса талок тушишини биламан), лекин эри хам узи хам намоз укимайдилар, шариатдан деярли умуман бехабарлар (синглим олдинлари бир канча вакт бомдод намозини укиб юрарди), эри шу кунгача калимаи шаходатни келтирганини билмайман, уйлашимча мусулмонман деса хам маъносини тушунган холда шаходат калимасини тили билан айтиб калби билан икрор булмаган булса керак. Мен бу тугрида талок тушган, ажрашишинг керак дедим, лекин у болаларим нима булади ( 1 кизи ва 1 угли бор) деб айтяпти. Мухтарам шайх хазратлари эри шу кунгача шаходат келтирмаган булса, тавба килиб, шаходат келтириб никохни янгилаб яшашлари мумкинми? Агар илмсизлик натижасида булган булса хам ажрашишлари зарур булса ва узаро ажрашишни хохламасалар мен кандай йул тутишим керак (синглимни кандай булмасин тушунтириб ажратиб олишим керакми ё узларига хавола деб куяверайми)? Умуман бирга яшайверсалар бу хам бегона аёл билан зино килиб юрган хукмида булиб шунга яраша жазо оладиларми ёки чин дилдан тавба килиб яшайверсалар бу илмсизларни Аллохни кечиришига умид килса буладими? (Агар масжидимиз имоми булар илмсиз экан, янгидан никохлаб куямиз кейин эхтиёт булишсин десалар, фатво деб кабул килсак буладими? Бу гапларни узимча айтяпман хали имомга учрашмадик) Жавобингиз учун олдиндан катта рахмат, Аллох таоло Узи Сизни, оила аъзоларингизни, бизни ва барча мусулмонларни икки дунё саодатига эриштирсин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Талоқ масаласи ўта нозик бўлгани учун сиз айтаётганга ўхшаш алоҳида ҳолаларни олимлар ҳузурида эр-хотин ва гувоҳлар биргаликда мажлис қуриб ҳал қилишлари керак. Буни воситачи ёки мактуб орқали ҳал қилиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat